

Франциялик футболчи 78-дақиқада алмаштирилганидан норози бўлди. У ғазабда футболкасини ечиб, захира ўриндиғига отиб юборди.
"Футболчи 90 дақиқа ўйнашни исташини тушунаман. Бироқ уларни ёмон ўйнагани учун эмас, дам олишга алмаштирганимни ҳам тушунишлари керак. Ўйин назорат остида эди, якшанба куни унда баъзи муаммолар бўлди, Рибери машғулотда қатнашмади, шу сабабли унга дам олиш имкониятини бердим. Унинг реакциясини тушунмадим ва Франк билан гаплашиб оламан. У хафа эди" - дейди Анчелотти.


