Анчелотти ўз мамлакати терма жамоасини бошқариши мумкин

Оқил Абдубарноев
25 мар 2022, 19:53
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти янги лавозимга ўтиши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, мутахассис Италия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маҳаллий футбол федерацияси Роберто Манчини ўрнига бошқа вариантларини кўриб чиқмоқда.

Ушбу лавозимга Фабио Каннаваро ҳам таклиф қилинмоқда. Яна бир вариант - Марчелло Липпи.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Шимолий Македониядан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›