Анчелотти: "Мен ўзимнинг "юмшоқ" феълим билан уч маротаба Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганман"

Aslanov Jasurbek
7 мар 2015, 12:43
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти футболчилар билан жуда мулойим бўлиши ҳақда таъкидлади.

"Реал"га келган биринчи кунимдаёқ раҳбарият қўллаб-қувватлашини ҳис қилганман. Мендан жаҳлдор бўлишни истаётганларга эса шуни айтишим мумкинки, камина "юмшоқ" феъли билан уч маротаба Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. "Реал"да кучли футболчилар ўйнашини ҳамма билади. Жамоада рақобат катта аҳамиятга эга" - дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти "Милан" (2002/03 ва 2006/07) ва "Реал" (2013/14) билан Чемпионлар лигасида уч марта ғолиб бўлган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›