

"Ўтган мавсумда Конте фақат бир хил таркибни майдонга тушириб Премьер-лига ғолибига айланди. Чемпионлар лигасида ўйнаш учун у трансфер бозорида яхшигина иш олиб бориши керак" - дейди Анчелотти.
"Челси" ёзда икки футболчи - дарвозабон Вилли Кабальеро ва ҳимоячи Антонио Рюдигер билан шартнома имзолашга улгурди.



