Анчелотти Гулернинг “Реал”даги дебюти ҳақида фикр билдирди

Khoja
7 янв 2024, 08:56
“Реал Мадрид” устози Анчелотти Арда Гюлернинг мадридликлар сафидаги дебют ўйинини юқори баҳолади.

“Гюлернинг техникаси юқори, шунингдек ҳаракатери ҳам бор. Бу яхши. У оёқ билан яхши ҳаракат қила олишини бугун кўрсатди. У бир соат яхши даражада ўйнади. Шубҳасиз, жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам бор, шунинг учун уни тўлиқ формага кириб олишини сабр қилиш керак”, — деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” 20 ёшли футболчини ёзда 20 миллион еврога харид қилганди. Бироқ турк Мадридга келганидан бери жароҳатлар олгани сабабли дебюти анча кеч содир бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›