

Анчелотти ЕЧЛ доирасида "Шахтёр"га қарши ўйинда ғалабага эришиб, ЕЧЛдаги муваффақиятли учрашувлари сонини 102тага етказиб олди. Шу орқали у "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий устози сэр Алекс Фергюсон билан тенглашди.
Анчелотти рекордни ЕЧЛнинг 4-турида "Шахтёр"га қарши ўйиндаёқ бузиб ташлаши мумкин. Унга энг яқин таъқибчи сифатида 96 ғалаба қайд этган "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола келмоқда.



