UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Анчелотти Чемпионлар лигасидаги 100-ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Анчелотти Чемпионлар лигасидаги 100-ғалабасини қўлга киритди

Сешанба оқшомида "Реал Мадрид" "Интер" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Карло Анчелотти жамоасига "D" гуруҳида биринчи ўринни сақлаб қолиш имконини берди.

"Реал" расмий сайтининг хабар беришича, бу ғалаба Карло Анчелотти учун Чемпионлар лигасида мураббийлик бошқарувидаги юзинчи ғалаба бўлди. Ушбу турнирда Анчелотти 1997/1998 йилги мавсумда "Парма" бошқарувида дебют қилган.

Италиялик мутахассис "Милан" билан 42 та, "Реал" билан 24 та, "Челси" билан 10 та, "Бавария" билан 7 та, ПСЖ билан 6 та, "Наполи" билан 5 та, "Парма" билан 4 та ва "Ювентус" билан икки ғалабани нишонлаган.

Карло Анчелотти мураббий сифатида уч марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган - икки марта "Милан" ва бир марта "Реал Мадрид" устози сифатида.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика