UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея — Индонезия (онлайн ҳисоб)   1 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  8 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  20 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  12 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  5 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  2 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  6 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  16 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози Янгиликлар

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг сотиб олинишига розилик билдирди.

"Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди бир қанча вақтдан буён Европа грандлари кузатувида бўлиб келаётган эди. Бразилияни тарк этиш учун 18 ёшга тўлишини кутаётган ёш иқтидор эгаси учун Мадрид клубидан ташқари ПСЖ ва "Челси" жиддий рақобатга киришган эди. 

Жанубий Америка вакили футболчи учун "қироллик клуби"дан 61 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, айрим шартлар амалга ошса, "Палмейрас" кўшимча 11 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади. Эндрикнинг Ла Лига чемпиони сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб қолди. У 2024 йилда расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Эндрик жорий мавсум жами 14 та ўйинда иштирок этди ва 10 бор самарадорлик ("9+1") намойиш этди. У ушбу ўйинларда 2 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика