UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  2 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  8 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози Янгиликлар

Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози

"Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти бразилиялик Эндрикнинг сотиб олинишига розилик билдирди.

"Палмейрас"нинг 16 ёшли форварди бир қанча вақтдан буён Европа грандлари кузатувида бўлиб келаётган эди. Бразилияни тарк этиш учун 18 ёшга тўлишини кутаётган ёш иқтидор эгаси учун Мадрид клубидан ташқари ПСЖ ва "Челси" жиддий рақобатга киришган эди. 

Жанубий Америка вакили футболчи учун "қироллик клуби"дан 61 млн евро оладиган бўлди. Шунингдек, айрим шартлар амалга ошса, "Палмейрас" кўшимча 11 млн евро ишлаб олиши мумкин бўлади. Эндрикнинг Ла Лига чемпиони сафига бориб қўшилиши деярли аниқ бўлиб қолди. У 2024 йилда расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида таништирилиши мумкин.

Эндрик жорий мавсум жами 14 та ўйинда иштирок этди ва 10 бор самарадорлик ("9+1") намойиш этди. У ушбу ўйинларда 2 бор сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика