UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" ўз уйида "Трабзонспор"ни қабул қилмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:54"Унион" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:30Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:1 (матнли трансляция)  15 20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  2 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 - Кувайт U-23. Таркиблар маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0

Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади Янгиликлар

Анчелотти Бензема "Осасуна"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлашини тасдиқлади

Карло Анчелотти Ла Лиганинг навбатдаги туридаги "Осасуна"га қарши баҳсни Карим Бензема асосий таркибда бошлашини маълум қилди.

Француз Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги 6 сентябрь куни ўтган "Селтик"га қарши учрашувда (3:0) жароҳат олганди. Ўшанда Карим 30-дақиқада майдонни тарк этган ва жароҳатини даволаш билан банд бўлди.

"Бензема билан барчаси жойида ва у эртага асосий таркибда бўлади. Жисмонан у ажойиб ҳолатда. У бизнинг сардоримиз ва ўйинда иштирок этади".

Каримнинг жароҳатгача ўтказган охирги ўйинларидаги спорт формаси ҳақида
"У охирги турларда гол ура олмади, чунки майдонга тушмади. Карим яхши ҳолатда, машғулотларда одатдаги режимда иштирок этди ва одатдаги ҳолатига қайтди.

Кўрамиз, Карим ўйинсиз ўтказган қисқа даврдан кейин ўзини қандай кўрсатаркин. У шунчаки ажойиб футболчи", – деди "Реал" устози.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика