UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  27 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди Янгиликлар

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Давид Алабанинг жарима зарбасини ижро этиш фикри унинг ўғли Дэйвидга тегишли эканлигини айтди.

30 ёшли австриялик чап қанот ҳимоячиси Лос-Бланкоснинг "Альмерия"га қарши кечаётган баҳсида захирадан майдонга тушди ва 74-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Анчелотти нима сабабдан Алаба жарима зарбасини амалга оширганини ва у билан бирга клубда фаолият олиб борадиган ўғли Дэйвиднинг ғоясини тушунтириб берди.

"Аслида жарима зарбасини Карим ёки Тони тепиши керак эди. Дэйвид менга Алаба тепиши учун рухсат беришимни сўради, чунки у ўша масофадан яхши стандарт амалга оширади. Биз Алабанинг зарба бериши кераклигини айтдик. Лекин бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки Карим ва Тонига йўқ дейишимиз керак эди. Мен ҳазил қилдим. У эса зарба берди ва гол урди", — деди италиялик мутахассис.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика