UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  28 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди Янгиликлар

Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Давид Алабанинг жарима зарбасини ижро этиш фикри унинг ўғли Дэйвидга тегишли эканлигини айтди.

30 ёшли австриялик чап қанот ҳимоячиси Лос-Бланкоснинг "Альмерия"га қарши кечаётган баҳсида захирадан майдонга тушди ва 74-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Анчелотти нима сабабдан Алаба жарима зарбасини амалга оширганини ва у билан бирга клубда фаолият олиб борадиган ўғли Дэйвиднинг ғоясини тушунтириб берди.

"Аслида жарима зарбасини Карим ёки Тони тепиши керак эди. Дэйвид менга Алаба тепиши учун рухсат беришимни сўради, чунки у ўша масофадан яхши стандарт амалга оширади. Биз Алабанинг зарба бериши кераклигини айтдик. Лекин бу қарорга келиш осон бўлмади, чунки Карим ва Тонига йўқ дейишимиз керак эди. Мен ҳазил қилдим. У эса зарба берди ва гол урди", — деди италиялик мутахассис.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика