UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Германияликлар таркиби маълум  0 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Каталонияликлар таркиби маълум  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  0 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  16 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  5

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар) Янгиликлар

Анъана бузилди! (қизиқ фактлар)

Ўтиш ўйинида "Машъал" устидан зафар қучган "Олимпик" Суперлига-2022 йўлланмасини қўлга киритганидан хабарингиз бор.

Мазкур баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз.

1. Бугунги ўйин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги олтинчи плей-офф ўйини бўлди. Бунга қадар 2015, 2016, 2018 ва 2020 йилларда ҳам ўтиш ўйини ўтказилган.

2015. "Оқтепа" 1:2 "Сўғдиёна"

2016. "Навбаҳор" 3:1 "Норин"

2018. АГМК 1:0 "Истиқлол", "Сўғдиёна" 3:1 "Машъал"

2020. "Нефтчи" 1:3 "Андижон"

2. Кападзе шогирдлари қуйи дивизион жамоаларининг ўзига хос нохуш анъанасига барҳам берди. "Олимпик" — плей-оффда ғалаба қозонган Про лиганинг илк клуби.

3. Ўтиш ўйинларида 4-бор бир хил ҳисоб қайд этилмоқда.

4. Тимур Мамасидиқов Суперлига плей-офф босқичида дубль қайд этган 2-футболчига айланди. Бу борада "Навбаҳор" вакили Алишер Маҳмудов танҳо эди (2016 йилдан бери).

5. "Машъал" — Суперлига плей-офф босқичида 2 бор мағлуб бўлган ягона клуб (2018 йил "Сўғдиёна"га ҳам имконият бой берилганди).

6. "Машъал" ўтиш ўйинларида иккала сафар ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлди (3:1). Муборакликларнинг бу босқичдаги 2 голи ҳам пенальтидан урилган.

7. Эътиборли жиҳати, "Машъал" 2018 йилги мағлубиятни ҳам айнан "Пахтакор" стадионида қабул қилиб олганди.

8. "Олимпик" — Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизинида иштирок этадиган тарихдаги 40-клуб.

9. "Олимпик" Отабек Жўрақўзиев гол урган ўйинларда ҳеч қачон ютқазмаган (6 ўйин).

10. "Машъал" ўз тарихида 2-марта қуйи лигага равона бўлди (2017 йилда сунъий тарзда тушириб юборилгани ҳисобга киритилмади. "Газчилар" ўша йил чемпионатда 8-бўлишганди).

11.   Александр Хомяков бошқарувидаги жамоалар қаторасига 2-бор Про лигага йўл олди (2020 йилда "Бухоро").

Суперлига. Энг кўп пенальти белгилаган ҳакамни биласизми? (статистика)

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика