UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  7 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  735 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  2 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  154 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди Янгиликлар

Ана холос! “Сурхон” Иномов, Раҳимов ва Тожиевни ортга қайтарди

ПРО-Лига мусобақаси айни қизиган паллада Термизнинг “Сурхон” жамоаси барчанинг эътиборини ўзига қаратмоқда.

“А” гуруҳи қатнашчиси бўлган “Сурхон” бу йил ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйганди. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек кечаётгани йўқ. Шу боис раҳбарият куни-кеча бош мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Тажрибали Игорь Шквирин ўз аризасига биноан истеъфога чиққан бўлса, унинг ўрнига жорий мавсум бошида “Сурхон”да бош мураббий Дилшод Нуралиевга яқиндан ёрдам берган Рифат Акрамхўжаев таклиф этилди. Маълумот учун Акрамхўжаев бунгача ҳам бош мураббий сифатида собиқ – “NBU-Осиё” жамоасини бошқарганди. Эндиликда у “Сурхон”ни кучлилар сафига қайтариш учун астойдил уриниб кўради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сабаби термизликлар чемпионатнинг айни ўртасига келганида тажрибали футболчилар – Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ва Фарҳод Тожиевни ҳам ортга қайтаришга қарор қилди. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу трио ёзги трансфер ойнасида термизликлар билан хайрлашганди. Эндиликда улар навбатдаги турдан бошлаб яна жамоага ёрдам бериш эхтимоли юқори. Шу ўринда ушбу масала бўйича ҳар кимда турли саволлар туғилиши табиий ва бунга жавобан шуни айтиш ўринлики, “Сурхон” футбол клуби Ислом Иномов, Иброҳим Раҳимов ҳамда Фарҳод Тожиевни трансфер ойнаси чоғида футболчилар рўйхатидан чиқариб юбормаган. Акс холда уларнинг яна термизликлар сафига қайтишига хожат қолмасди.  



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика