UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  0 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  0 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  4 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  3 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  4 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  16

Ана холос, "Динамо" ўнта ўйиндан бери гол ура олмаяпти Янгиликлар

Ана холос, "Динамо" ўнта ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Олий лиганинг 23-турида "Динамо" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб 0:0 ўйнади.

Шундай қилиб "Динамо"нинг кетма-кет ўйинлардаги голсиз серияси 10та учрашувга етди. Бу жамоа охирги марта биринчи давранинг 13-турида "Нефтчи"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб қайтганди. Шундан бери "Динамо" қаторасига 10та ўйинда рақиблар дарвозасига тўп кирита олмади, табиийки гол бўлмаганидан кейин ғалаба ҳам бўлмайди. 

Қизиғи шундаки, "Динамо" иштирокидаги ўнта ўйиндан бештаси 0:0 ҳисобида якун топган. Қолаверса, жамоа "Навбаҳор"га 0:1, "Локомотив" ва "Бунёдкор"га 0:2 ҳамда "Металлург"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Умумий ҳисобда самарқандликлар бу йилги чемпионатда 18та гол уриб, ўз дарвозаларидан 25та тўп ўтказиб юборишган. "Динамо" ҳозиргача уйда ва сафардаги беллашувларда бир хил 9тадан гол урган. Эслатиб ўтамиз, бу жамоа жорий мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаганди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика