UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  5 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  23 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Америкада барчасини ўзгартириб юборган Дэвид Бекхэм Янгиликлар

Америкада барчасини ўзгартириб юборган Дэвид Бекхэм

Бекхэм — МЛС учун ўта муҳим инсонлардан бирига айлана олди ва АҚШ футболи тарихига ўз номини ёздириб қўйди.

У АҚШнинг футболга бўлган қизиқишини яна қайтарди ва лигани йирик бизнес-империяга айлантира олди. Сиз билан бугунги қаҳрамонимиз ёлғиз ўзи бу натижага қандай эришгани ҳақида суҳбатлашамиз.

“Қол десанг ҳам, энди сенла қололмасман" 

У АҚШга катта жанжал, шон-шараф ва бироз ҳасад билан учиб келди. 2007 йил 32 ёшли Бекхэм дунёнинг энг бой ва таниқли клуби — “Реал”да тўп тепаётганига 5 йил бўлганди. Рауль, Зидан, Гути, Касильяс, Роберто Карлос, Фигу, Роналдодан таркиб топган жамоа футбол тарихидаги энг кучли ва ажойиб топ клублигини ҳеч ким инкор этмайди. Бироқ улар миллий чемпионатда бор йўғи икки маротаба зафар қучишган. Ҳаттоки, иккинчи ғалабада Зидан, Роналдо ва Фигу таркибда йўқ эди. Ўша мавсумда Бекхэмдан омад юз ўгирди: терма жамоа сардорлик боғичисиз қолди, “Реал”нинг янги бош мураббийи Фабио Капелло билан жанжаллашиб, анча вақтгача захира ўриндиғида ўтирди.

Энг ёмони эса клуб спорт директори Предраг Миятович ҳаттоки, футболчи билан гаплашмасдан чемпионат якунлангунча Бекхэм “Қироллик клуби”дан кетиши ҳақида баёнот берди. Англиялик бундан жаҳли чиқиб, МЛС клуби билан беш йиллик шартнома имзолаётганини маълум қилди. “Реал” эса бу ишдан аччиқланиб, уни резервга юборди ва “Нима қилсанг қил, қаерга борсанг бор. Сен энди бошқа клуб ўйинчисисан”, — деди. Аммо бу узоққа чўзилмади. “Реал” тинимсиз равишда очко йўқотиб бораверди. Клубнинг Рауль ва Касильяс каби етакчи ўйинчилари эса бу ахмоқона келишмовчиликдан норози эдилар. Шундан сўнг, Бекхэм қайтишига тўғри келди.

Бекс узоқ вақт йўқ бўлишига қарамай, биринчи ўйинданоқ гол уришни бошлади ва мавсум сўнгига қадар жамоани олға етаклади. “Реал” охирги тур “Барселона” билан бўлган баҳсда тўплар сони туфайли рақибидан ўзиб кетди. Сўнгги тўрт йил ичида мадридликлар чемпион бўлмаган эди, Бекхэм эса бунинг уддасидан чиқа олди.

“Реал” ундан қолишини илтимос қилиб, иш ҳаққини оширишга ваъда берди. Ҳаттоки, янги клубдан шартномани ҳам сотиб олишга ҳаракат қилди. Англиялик ҳам клубдан кетишни истамади, бироқ сўзининг устидан чиқиш мақсадида Лос-Анджелесга учиб кетди.


Кумир ва "Иуда". Бекхэм – футболчи

Бекхэм МЛСда ўзгача ва ақлбовар қилмас ўйин кўрсатолмади. У ёлғиз ўзи жамоани на юқори чўққига олиб чиқди, на уларни чемпион қилди. У энди ёш йигит эмасди. Майдонга ҳам кам тушарди. У 5 йил давомида юздан ортиқ баҳсда иштирок этгани билан, асосан захирада ўтирди.  

Аммо Бекхэм МЛСнинг анъаналарини ўзгартириб юборди. Яъни, ҳозир уларнинг футболи қандай бўлса, бунинг бари унинг шарофати билан бўлди. Учрашувларда бўладиган аншлаг бутун дунё бўйлаб эфирга узатиладиган бўлди ва афсонавий футболчилар Пирло ва Кака трансферлари каби янгиликлар мунтазам равишда бериб борилди.

Бекхэм туфайли МЛС ўзининг қонун-қоидаларини қайта кўриб чиқди ва энг юқори иш ҳақига ўзгартиришлар киритди. 2007 йилдан бери клуб белгиланган максимал миқдордан маоши кўпроқ бўлган икки футболчини рўйхатга киритиши мумкин. Америка лигаси шундай қилиб нафақага чиқишига оз қолган футболчиларнинг “дам олиш уйи”га айланди.

Бекс америкаликларга футбол орқали пул топишни ўргатди. Голливуд юлдузлари ҳам Америка футболи билан қизиқиб қолди. “Гэлакси” ўйинида Жастин Тимберлейк, Кэмерон Диас, Кэти Перри ва бошқа машҳурлар ҳам пайдо бўла бошлади. Кумирлари сабабли футбол томоша қилиш учун оддий инсонлар ҳам кела бошлади. Футбол “касаллиги” урчий бошлади.
Бизнес ҳам гуллаб яшнади, лекин Бэкс у ерда қолмади. У терма жамоа таркибида ўйнашни хоҳлар, МЛС унинг даражасидаги жой эмаслигини тушуниб етганди. Бош мураббийнинг кўзига кўриниш учун, Бэкхем Европада тўп тепиши керак эди. У икки маротаба 2009 ва 2010 йилларда “Милан”га ижарага келди. Италия клубининг ўйинлари туфайли англиялик мавсумнинг ярмида МЛС баҳсларида иштирок этолмади. У қайтганидан кейин ҳам ўзини эҳтиёт қилиб майдонга тушар ва беҳудага куч сарфламас эди. Бу эса америкаликларга ёқмасди.

Кўпчилик футбол ишқибозлари айнан Бекхэм борлиги учун “Гэлакси”га мухлислик қилишарди. Шу сабабли, улар ярим ҳимоячининг бу ҳаракатларидан жуда ҳам аччиқланишди. Ўша пайт фан-клуб етакчиси Мэтт Симански кескин изоҳ ёзганди: “У бизга хиёнат қилди. Ана уй бекалари ва ўсмирлар унга мухлислик қилаверсинлар. Ҳақиқий мухлис учун у — Иуда!”

Бекхэм эса бу сафар ранжимади.

Мухлислик нафрати — вақтинчалик бўлади. 2011 йилда Бекхэм бор эътиборини МЛСга қаратди ҳамда жамоа икки мартта кубокни қўлга киритишида катта ёрдам берди. Шундан кейин уни яна яхши кўра бошлашди, клублар ҳам унга қизиқиш билдирди. Лекин у энди 38 ёш эди. Шу сабабли, у ПСЖнинг 10та учрашувида иштирок этиб, фаолиятини якунлади.
Бироқ МЛС билан хайрлашмади.


“Ҳеч ким яшаш осон деб айтмаган”. Бекхэм — менеджер

Иқтидорли инсон доим иқтидорли бўлиб қолади. Лекин афсонавий ўйинчилар ҳам баъзида енгилади. Бекхэм келажаги ҳақида 2007 йилдаёқ ўйлай бошлаганди. Ўшанда унинг лига билан имзоланган шартномасидаги талаблардан бири клуб очиш ҳақида эди. Ҳозирги кунда МЛСда жамоа очиш учун 100-150 миллион доллар сарфлаш керак. Бекхэм буни бор йўғи 25 млн евро эвазига қилиши мумкин. Шунинг учун фаолиятини якунлаганидан сўнг, англиялик Майамида янги “Галактикос”ни ташкил этмоқчилигини айтганди. Лекин ҳаммаси режадагидек кетмади.

Бекхэм ва унинг ҳамкасблари адвокат танлашда адашдилар. Жон Алшулер билан “Нью-Йорк Сити”даги шайхлар бир неча йилдан бери стадионни қуриб битира олмаганди. Бекхэм ҳам келиб-келиб ўша адвокатга дуч келди ва қоғозбозликка кўмилиб кетди. Стадион қуриш учун жойни ҳал этишдаги муаммолар, ишчиларнинг норозилик намойиши ва бошқалар Бекснинг асабини яна бир бор синовдан ўтказди. Натижада стадион қуриш учун мўлжалланган жойни уч маратаба ўзгартиришди ва режада йўқ ортиқча катта чиқим билан қурилишни бошлашди.

“Ҳаммаси чалкашиб кетди ва бизни чарчатди. Лекин ҳеч ким осон бўлади деб ваъда бермаган”, — деганди Бэкхем 2015 йилда. Унинг жамоаси МЛСда бўлиши керак эди. Лекин у ҳалигача тайёрмас.

Энди барчаси нафақат Дэвид ва инвесторларга, балки лига раҳбарларига ҳам ёқмаётганди. Қачон ва қачонгача дедлайн белгилангани айтиш мушкул вазифа, лекин ўша дедлайн борлигини аниқ. Бу ҳақида лига комиссари Дон Гарбер “Daily Mail”га берган интервьюсида айтиб ўтганди.

Вақт борган сари кам қоларди, Майамида эса рақиб пайдо бўлди. NASLда (МЛСдан бир поғона пасдаги лига) Паоло Мальдини ўз жамоасига эга бўлди. Тўғри, "Майами" ўзини PR қилиши учун таниқли ўйинчилари ҳам, миллион-миллион пуллари ҳам йўқ эди. Лекин биринчи мавсумдаёқ жамоа футболчилар тўплай олди ва чемпионатни кутилганидан яхшироқ ўтказди. Бош мураббий эса — Алессандро Неста эди. Паоло Мальдини ҳамкори билан Бекс 3 йилдан бери битира олмаётган ишни, олти ойда амалга оширди. Бэкхем нима билан шуғулланмасин барчасида катта ютуқларга эришди. Футболчилик фаолиятида ҳам у жамоалари ўйинини ажойиб паслари билан бошқариб турарди, аммо бутун бошли клубни бошқариш инглиз юлдузига қийинлик қилмоқда. 


Атир, спиртли ичимликлар ва ички кийим. Бекхэм – бизнесмен

Бекхэмнинг клуб борасидаги режалари балки ҳеч қачон амалга ошмас. Чунки унинг ойлиги ва рекламадан топадиган пули сабабли бир нарса дейиш қийин.  Англиялик йил давомида таҳминан 60 миллион евро топади. Бу фаолиятини якунлаган футболчилар орасида энг юқори маошдир. Бекснинг расмий сайти унинг суратлари жамланган ажойиб слайд-шоу орқали очилади. Ва уларнинг фақат бешинчисида футбол формасида тушган.

Бекхэм ҳеч қачон “собиқ футболчи” бўлмаган. Кўплаб спортчилар фаолиятини якунлаб, бизнес, телевидение ёки сиёсатга ўтиб кетади. Лекин уларни барибир собиқ ўйинчи сифатида ёдга оламиз. Бекхэмда эса аксинча.

Дэвид ва турмуш ўртоғи “H&M” билан ҳамкорликда шартнома тузган ҳамда атир ишлаб чиқарган. Бундан ташқари, у “David Beckham Bodywear” номи остида ички кийим сотишни ҳам йўлга қўйган. 3 йил аввал Бекхэм ўзининг виски брендини йўлга қўйди. У Япония казиноси ҳамда немис “Adidas”и билан ҳамкорликда иш юритади. Бундан ташқари, кино ва рекламаларда суратга тушади.

Балки буларнинг ҳақиқий спорт билан боғлиқ жойи йўқ дерсиз. Аммо айнан Бекхэм бошқа футболчиларга машҳур инсон, бу йўлда ривожланиш усулинининг ёрқин намоёндаси бўла олди. Қахрамонимиз омма эътиборидаги одам атрофига, ўзига ҳайриҳох аудияторияни тўйлай олиб, у билан бирга ўзгариб, уларнинг қизиқишлари ва эхтиёжларини ўз даромад манбаига айлантира олди.

Ва бу жиҳатдан Бекхэм нафақат МЛСни, балки футбол дунёсини ўзгартирди.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика