UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  0 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  13 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

Амалдаги чемпион яна ютқазди: А Серия 20-тур якунлари Янгиликлар

Амалдаги чемпион яна ютқазди: А Серия 20-тур якунлари

Апеннин ярим оролида чемпионатнинг навбатдаги тури ортда қолди.

Қизиқарли баҳслардан баъзилари кутилмаган натижалар билан якунланди. Бугун ўтган турнинг энг эсда қоларли учрашувлари ҳақида гаплашамиз.

 

“Монца” “Ювентус”ни енгди 

“Ювентус” учун вазият 9-дақиқадаёқ ёмонлашди. Пессина тўпни жарима майдончасидаги Капрарига узатди, у эса бир айланиб, кучли зарба йўллади. Мезбонлар бахтига ҳакам футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди, деб топди ва голни бекор қилди. “Монца” ҳужум қилишда давом этди. Кейинги уринишда Мачин кутилмаган узатма билан Чиурриани кўрди, Патрик эса мўлжалда адашмади. “Ювентус” гол ўтказиб юборгач ҳам уйғонмади, “Монца” ҳимоясига ортиқча босим, хавф йўқ эди. Меҳмонлар эса ўз навбатида “бьянконери” ҳимояси анча заиф эканлигини амалда кўрсатиб беришди. Карлос Аугсто катта тезликда жарима майдонигача етиб борди ва тўпни Дани Карвальога узатди, Дани алдамчи ҳаракат билан Шенснини доғда қолдирди ва бўш қолган дарвозани нишонга олди.

Аллегри ўзгаришларга қўл урди ва иккинчи бўлимга “Ювентус” умуман бошқа кайфиятда тушиб келди. Жамоа дарҳол Ди Грегорио дарвозаси томон интилди. “Ювентус” узоқ масофадан айниқса кўп зарба беришга уринарди. Фаджоли, Милик, Ди Мария буни анча аниқ бажаришарди, лекин Ди Грегорио чиройли сейвлар билан ҳар сафар тўпни қайтаришга муваффақ бўларди. Туринликлар вакили Бремер рақиб дарвозасини ишғол қилиш йўлини амаллаб топганди, бироқ яна ишга қоидалар аралашди — футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ўйин сўнгида “Монца” ҳам бу босимга қаршилик кўрсатиб қўйди, Пессина узатмасидан кейин Петанья зарба учун имкониятга эга бўлди, аммо унинг уринишини Шенсни бартараф этди. Натижада, “Ювентус” ҳатто мухлисларга юпанч вазифасини ўтаб берувчи голни ҳам ура олмади ва жадвалдаги вазиятини янада ёмонлаштирди.


“Кремонезе” “Интер”га мағлуб бўлди 

“Эмполи”дан учралган мағлубият “Интер” учун жиддий зарба бўлди, лекин “Кремонезе” билан ўйинни жамоа хатолардан хулоса чиқармагандек бошлади. Ўйиннинг илк дақиқаларида миланликлар пассив ҳаракат қилар ва ҳужумда вазият яратишга қийналарди, 10-дақиқада эса Окереке узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, концентрацияни йўқотган Онанани хафа қилди. “Қора-кўклар” учун бу баҳс ҳам алам билан ёдга олинадиган бўлиш хавфи бор эди, шу сабабли ҳам меҳмонлар “Кремонезе”ни ўз дарвозаси олдига қамаб қўйишди. Натижада, навбатдаги бурчак зарбасидан кейин Жеко тўпга ҳаммадан олдин етиб борди, Лаутаро тўпни тўрга йўллади. Кўп ўтмай Думфриснинг узатмасидан кейин аргентиналик айланиб олиб, зарба беришнинг имконини топди, лекин уриниш ноаниқ чиқди. Бўлим сўнггида Димаркодан ажойиб зарба гувоҳи бўлдик, кипер биринчи ҳолатда ҳам, Лаутаронинг такрорий зарбасида ҳам реакция кўрсатди. 

Танаффусдан кейин “Интер” қанотлар ёрдамида аутсайдер дарвозасига босимни давом эттирди. Айниқса Димаркода яхши вазият бўлди, лекин Жеконинг ерлатиб узатган тўпига ярим ҳимоячи етолмади. Босниялик футболчи тайм ўрталарида ўзининг диспетчерлик қобилиятини кўрсатди. Эдин ажойиб узатма билан жарима майдончасида Лаутарони топди, жаҳон чемпиони эса ҳимоячи таъқибидан қочиб, дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. Масалани узил-кесил ҳал қилиш ўрнига “Интер” “Монца” билан ўйинда бўлгани каби ҳимояга қайтиб олди. “Кремонезе” ҳисобни ҳеч бўлмаса тенглаштириши учун вазиятлар юзага келди, лекин Сернике ўта қулай нутқадан дарвозани пойлай олмаган бўлса, Окерекенинг узоқ масофадан берган зарбаси биринчиси каби кучли чиқмади ва Онана панд бермади. “Интер” ғалаба қозонди, аммо мутахассислар ва мухлисларда саволлар етарлича.


“Наполи” “Рома”ни ҳам таслим этди 

“Партенопейлар” ўйинни фаол бошлашди. Хвича қанотдан олдинга ўтиб, марказга яқинлашди ва зарба берди, Патрисио ўз жойида. Кўп ўтмай, “Наполи” ўз дарвозасига гол олиб келиши мумкин эди. Ким тўп ҳаводан келаётганида Мерет олдинроққа чиққанини кўрмай, уни боши билан киперга ташлаб бермоқчи бўлди ва сал қолса автогол муаллифига айланарди. Яна бир неча дақиқа ўтиб, Хвича-Осимхен жуфтлиги иш берди. Грузиялик вингер тезлигини ишга солиб, қанотдан олдинга ўтди ва узатмани амалга оширди, нигериялик форвард эса тўпни ўзига ўнглаб, дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Шундан сўнг, ўйин анча тинчланиб қолди. Фақатгина бўлим охирида Пеллегринининг жаримадан узатмасидан кейин Спиннацола яхши зарба берди, бироқ Мерет жамоаси жонига оро кирди.

Танаффусдан кейин “Рома” агрессивроқ ҳаракат қила бошлади, бу эса вазиятларни юзага келтирди. Бурчак зарбасидан кейин Кристанте ўз номини таблога ёздириб қўйиши мумкин эди. Бироз ўтиб, энди Ррахмани Ибаньеснинг яқин масофадан берган зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди. “Наполи” ҳам қарши ҳужумларда омадини изларди. Шундай имкониятлардан бирида Лозано тўпни барчадан қизғонди ва дарвозанинг юқори бурчагига йўллади, Патрисио катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди. 

“Рома”нинг уринишлари ўз самарасини бермай қолмади. Залевскийнинг узатмаси жарима майдончасидаги Эл Шааравига бориб тушди, ярим ҳимоячи эса Лозано билан курашда уни дарвоза тўрига йўллашни уддалади. Бир қарашда голдан руҳланган “Рома” ғалабани ҳам илиб кетиши мумкин эди, бироқ бунинг ўрнига римликлар бўшашди чоғи, кейин Спаллеттининг ўйинчи алмаштиришлари иш берди. Зелински тўпни Симеонега узатди, ҳужумчи “пауза”да Смоллингни зарарсизлантирди ва тўққизликни мўлжалга олди. Қолган дақиқаларда “Рома” ҳисобни ортиқ ўзгартиришга имкон топа олмади, “Наполи” эса рақобатчилардан қочиб кетмоқда.


"Аталанта" "Сампдория"дан кучлироқ

Генуе жамоаси щйинни анча дадил бошлади ва илк дақиқалардаёқ иккита вазият яратишга муваффақ бўлди. Ўткир бурчакдан Лери яхши зарба берди. Кўп ўтмай, Ламмерс жарима майдончасида курашдан кейин тўп Габбьядинига келиб тушди, аммо унинг уринишига аниқлик етишмади. 

"Аталанта" эса тайм ўрталарига келиб арзирли жавоб қайтарди. Хoйлуннинг зарбаси аниқ чиқди, аммо Аудеро хавфни бартараф этди. "Аталанта" секин-аста устунликни ўз томонига оғдирди, танаффусга яқин эса бундан наф чиқара олди. Боганинг узатмасидан кейин Лукман берган зарбадан сўнг тўп устунга тегди, ҳаммадан чаққон ҳаракат қилган Хатебур уни яхши нуқтага чиқиб бораётган Меллега узатди ва ҳимоячи яқин масофадан адашмади. 

Танаффусдан кейин "Сампдория" ўйин картинасини ўзгартиришга астойдил уриниб кўрди, лекин ўхшамади. Кейин Лукман катта саҳнага чиқди. Форвард тўпни эгаллаб, йўл-йўлакай уч ҳимоячини алдади ва Аудерони доғда қолдирди. А Сериянинг 2023 йилдаги энг самарадор футболчиси яна олқишларга сабабчи бўлди. Бироздан кейин Бога узоқдан кучли зарба берди, бироз ноаниқ. "Сампдория" эса шу куни мағлубиятни тан олиб бўлгандек эди. Фақатгина сўнгги дақиқаларда бурчак зарбасидан кейин Ринконнинг уриниши Муссога бироз қийинчилик туғдирли, аммо ҳисоб ўзгармади. 


“Милан” йирик ҳисобда “Сассуоло”га имкониятни бой берди  

5-дақиқадаёқ “россонери” гол урди, Теонинг узатмасидан кейин Жиру баланд сакраб, тўпни дарвозага йўллади. Бироқ такрорий лавҳадан кейин бу гол офсайд сабаб бекор қилинди. Бир неча дақиқадан кейин “Сассуоло” вазиятлар ярата бошлади ва бу гол билан якунланди. Беррарди катта тезликда жарима майдончасига етиб борди, алдамчи ҳаракат билан Теони чалғитди, ўзи зарба бериши мумкиндек эди, аммо тўпни дарвозабон майдончасига етиб келган Дефрелга ташлади ҳамда Грегуар дарвоза бурчагини нишонга олди. “Сассуоло” ҳужумлари давом этарди. Беррарди яширин узатмаси Фраттезига етиб борди, Давиде эса жарима майдончасига ёриб кириб, Тэтэрушануга имкон қолдирмади. Бир неча дақиқа ўтиб у дублга яқин келди, аммо бурчак зарбасидан кейин мўлжалда бироз адашди. “Милан” эса бундай имкониятдан кейин ҳисобни қисқартирди. Калабриянинг узатмасидан кейин яна ўша Жиру боши билан аниқ зарба йўллади. Кутилмаганда, танаффусгача “нероверди” яна гол урди. Траоренинг бурчакдан узатган тўпини Беррарди боши билан айёрона зарба бериб, дарвозага ташлаб қўйди. 

Иккинчи бўлим бошланиши билан Калабрия Лорьентени ўтказиб юборди ва курашни жарима майдончасида давом эттиришга мажбур бўлди, кейин эса пенальти. Зарбани жабрланувчииниг ўзи амалга оширди ва ҳисобни йириклаштирди. Деярли жавоб ҳужумидаёқ Ребич ўзини кўрсатиб рақиб дарвозасини ишғол қилди, лекин яна “Милан”нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади. “Милан” Консильянинг дарвозасига йўл изларди, “Сассуоло” эса қарши ҳужумларга чиқиб турарди. Шундай ҳужумлардан бирида Беррарди қанотда рақибларини чалғитиб, Матеус Энрикега голли узатма етказиб берди. “Милан”ни шармандали ҳисобдан Ориги қутқариб қолди. Бироқ бундан кўпига Пиоли жамоасининг кучи етмади. “Сассуоло”ни чиройли ғалаба билан табрикласа бўлади, “Милан”нинг омадсизликлари эса давом этади.

Шунингдек, "Удинезе" ва "Верона", "Фиорентина" эса "Лацио" билан дуранг ўйнашди, Шомуродовни ижарага олган "Специя" "Болонья"га ютқазди.  


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика