Алвес тез орада "Барселона" билан шартномасини узайтириши мумкин

Alisher
27 май 2022, 14:16
"Барселона" жамоанинг 39 ёшли ҳимоячиси Дани Алвес билан шартномани узайтиришга яқин.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик 2008-2016 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган. Футболчи сўнгра "Ювентус", ПСЖ ва "Сан-Паулу"да ўйнади, аммо ўтган йилнинг ноябрида "Барселона"га қайтди.

Ўйинчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.

Ҳимоячи ўтган мавсум "кўк-анорранглилар" сафида 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди. Алвес "Барса" сафида 6 карра Ла Лига ва 3 карра ЕЧЛ ғолиби ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: UOL