

Аввалроқ футболчи жинсий тажовузда айбланиб, тергов жараёнларига қадар ҳибсга олинганди. Бразилиялик футболчининг ўртоқлари унинг кўникишига ёрдам беришмоқда. Алвес ҳақида жуда кўп норасмий маълумотлар мавжуд, буларнинг баъзилари ҳақиқат бўлмаслиги ҳам мумкин.
Қайд этилишича, Дани пайшанба куни футбол ўйинида иштирок этган. Маҳбуслар машҳур футболчининг ўйинини ўз кўзлари билан кўришни жуда хоҳлашган.



