

"Менталитет нуқтаи назаридан у бошқалардан кучлироқ. Ҳар куни у янги муваффақиятлар учун ўзига мақсад белгилаб олади. Фаолияти давомида деярли барча совринни ютган 34 ёшли футболчи ғалабаларга чанқоқ бўлиши қийин, аммо унда аксинча. Барчамиз Роналдудан ўрганишимиз керак, хатто мен ҳам, чунки ҳамма ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси билан ишлайвермайди" - дейди Аллегри.
Роналду 2018 йилнинг ёзида 100 млн. евро эвазига "Реал"дан "Ювентус"га ўтган эди.



