Алиссон “Ливерпул”да тиббий кўрикдан ўтади ва...

19 июл 2018, 07:39
“Рома” посбони Алиссон “Ливерпул”га ўтишга яқин турибди.

Бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Англияга учиб келди. У эртага тиббий кўрикдан ўтказилади. “Ливерпул” футболчи учун олти йиллик шартнома тайёрлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар “Рома”га футболчининг трансфери учун 75 миллионга еврога яқин маблағни тўлаб беради. Бу дарвозабонлар учун рекорд суммадаги трансфер бўлиб ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: журналист Пол Жойснинг Твиттери