UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  5 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  0 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  29 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми? Янгиликлар

Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?

У "Челси" посбони Эдуар Мендининг режасини бузди.

"Ливерпуль" ва "Челси" 4 ой ичида иккинчи марта соврин масаласини пенальтилар сериясида ҳал қилди – ва яна Клопп жамоаси омадлироқ чиқди.

"Ливерпул"нинг бразилиялик дарвозабони Алиссон Мейсон Маунтнинг зарбасини қайтарди ва жамоага Англия Кубогини ютиб берди. Серия давомида зийрак мухлислар посбоннинг кичик ҳийласини пайқаб қолишди.

Ҳар бир пенальтидан сўнг у тўпни олиб, 11 метрликни тепиши керак бўлган жамоаси футболчисига берди. Шу тариқа, тўп "Челси" дарвозабони Эдуар Мендига тушмади.

Февраль ойида Менди Мисрга қарши Африка Миллатлар Кубоги финалида Сенегал дарвозасини қўриқлади. Учрашув пенальтилар сериясига қадар чўзилди ва у ерда Менди шахсан ўзи тўпни рақибларга топширди, кейин эса дарвозага туришга унчалик шошилмади.

Кўпчилик Менди буни рақибларини ғазаблантириш учун атайлаб қилган деб ҳисоблади. Тактика иш берди: Сенегал пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Аммо Алиссоннинг айёрлиги туфайли Менди "Уэмбли"да ҳам худди шундай тактикани қўллай олмади.

Ғалабадан сўнг Алиссон шундай деди: "Ажойиб, биз жуда яхши ўйнадик. Бу ҳақиқий жанг бўлди, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқмадик, кейин эса йигитлар пенальтидан унумли фойдаланишди. Қилишим керак бўлган ягона нарса ғалаба сейви эди. Мен ва Менди қойилмақом сейвларни амалга оширдик. Жамоа ёрдамисиз буни уддалай олмасдим".

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика