UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Алишер Юсупов: «Андижон»га қарши осон ўйин бўлмайди» Янгиликлар

Алишер Юсупов: «Андижон»га қарши осон ўйин бўлмайди»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари баҳси олдидан мезбонлар ҳимоячиси Алишер Юсупов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
—Бизни олдинда  «Андижон» жамоасига қаршиқийин учрашув кутиб турибди, — дейди Алишер Юсупов. — Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин бугун мухлислар ишончини оқлашга уринамиз, албатта. Рақибимиз билан Ўзбекистон кубоги 1/8 финал дастлабки учрашувида ўйнаб кўрдик. Бахтиёр Ашурматов тажрибали мураббий ва у жамоани бир қатор моҳир футболчилар билан шакллантира олган. Биз ҳам бўлажак учрашувга муносиб тайёргарлик кўра олдик.

Навоийда бугун қизиқарли ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлишига шубҳам йўқ. Қолаверса, мавсум бошидан бери стадионимиз мухлислар билан тўлиб-тошяпти. Биз майдонда рақибга қарши бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб ўйнаймиз. Ишонаманки, учрашувдан сўнг мухлисларимиз уйларига хурсанд кайфиятда қайтишади.

«Қизилқум» ПФК матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика