UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  1 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  7 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Мақола. ЦСКА Алишер Усмонов туфайли Влашични сотиб олишга муваффақ бўлди Янгиликлар

Мақола. ЦСКА Алишер Усмонов туфайли Влашични сотиб олишга муваффақ бўлди

Чоршанба куни ЦСКА президенти Евгений Гинер "армиячилар" Никола Влашични миллиардер Алишер Усмонов ёрдами билан "Эвертон"дан сотиб олгани айтди.

(Евгений Гинер)

Ҳаёлингизга биринчи нима келганини биламиз. "Усмонов трансфер учун пул бериб турган". Аммо бундай эмас, миллиардер музокараларда кўмаклашди.

"Эвертон" билан дўстона муносабатдамиз. Алишер Усмонов катта ёрдам кўрсатди.

"Эвертон" эгасини Алишер Усмонов орқали танийман, уччаламиз суҳбатлашдик. Алишер Бурханович - жуда яқин инсоним, бу ерда ҳам у ўз сўзлари билан ёрдам берди" - деганди Гинер.


Усмонов нега Гинерга ёрдам беряпти? Гинер интервьюларида ЦСКАга ёрдам берган таъсир кучи катта бўлган дўстлари ва ҳамкорларини эслаб туради. Ўз вақтида у "Ростех" бош директори Сергей Чемезов, Yota Devices асосчиларидан бири Сергей Адоньев, "Трансмашхолдинг" президенти Андрей Бокарев, президент маъмурияти собиқ раҳбари Сергей Иванов ва миллиардер Роман Абрамович ҳақида гапирган. Аммо Гинер кўпроқ Алишер Усмоновга раҳмат айтади.

Масалан, 90 йилларда Усмонов Гинерни Абрамович билан таништирган, янги аср бошида эса ЦСКАга пул борасида ёрдам берган.

"Рома (Абрамович) билан 90 йиллар охирида  танишганман, ўшанда у футболга унча қизиқмас эди. Бизни Алишер Усмонов ва Сергей Ястржембский (РФ президенти собиқ ёрдамчиси) учраштирган. Ўшандан бери дўстмиз ва Роман Аркадьевич билан тез-тез суҳбатлашиб турамиз. Ҳақиқий дўстлик қийин дамларда синалишига яна бир бор амин бўлдим. Сўнгги йил (2013 йилда берган интервьюдан) жамоа учун осон бўлмади ва Алишер Бурханович ўйлаб ўтирмай ёрдам берди" - деганди Гинер.

Ўша 2013 йилда ЦСКА президенти Усмонов жамоанинг болалар ва ўсмирлар мактабига ёрдам қилганини айтган.

2015 йилда Гинер Усмононвни ҳимоя қилган. Ўшанда Росия Футбол Иттифоқи Фабио Капеллонинг маошини тўлай олмай юрганди. Алишер Усмонов эса 5 млн. евролик қарзни мураббий ҳисоб рақамига ўтказиб берган.

"Алишер Бурхановични ҳурмат қиламан. У қарзни Толстих (РФИ раҳбари эди), РФИ эмас, балки Россия учун тўлаб берди. Одамлар Капелло маошини Толстих бошчилигидаги РФИ тулай олмаяпти демайди. Улар Россия айбдор дейишади".


Аммо Усмонов "Эвертон"га қандай таъсир ўтказган?

"Эвертон" эгаси Фарҳод Мошири - Алишер Усмоновнинг қадрдон дўсти ва бизнес ҳамкори.

Мошири Усмонов билан 1989 йил МДҲ мамлакатларида металл ва нефт маҳсулотлари сотадиган Middlesex Holdings компаниясининн эрнолик эгаси орқали танишган. Мошири тезда миллардер ишончига кирди ва унинг шахсий маслаҳатчисига айланди.

Моширининг Усмонов каби "Металлоинвест" ва "Мегафон"да улуши бор, ҳамда USM Holdings компаниясида директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.


Усмонов Bloomberg га телефон орқали берган интервьюсида Моширини ўзининг молиявий устози деб атаган. Фарҳод энг қийин инвестицион операцияларни таҳлил қилади. "Мен унинг тўғрисўзлиги ва молия ҳамда инвестиция соҳасидаги энциклопедик билимини қадрлайман. Аммо баъзи муваффақиятли инвестицияларимни унинг фикрига қарши амалга оширганман" - дейди россиялик олигарх.


2007 йилда Мошири ва Усмонов Англия футбол бозорига киришди: Red & White компанияси "Арсенал"нинг 15% акциясини сотиб олди (кейинроқ бу акциялар 30%га етди). 2015 йилда Фарҳод ўз улушини Усмоновга сотади. Эронлик бизнесмен ўша пулларга "Эвертон"нинг 49,9% акцияларини сотиб олади.


Баъзи норасмий маълумотларга кўра, Усмонов Моширига "Арсенал"даги улушининг бир қисмини совға қилган экан. Агар ҳаммаси ҳақиқат бўлса, эронлик бизнесмен "Эвертон"ни Усмонов пулларига сотиб олган бўлади. Фарҳод Мошири эса бу маълумотни рад этди.


2018 йилнинг августида Усмонов "Арсенал"даги барча акцияларини америкалик миллиардер Стэн Кронкега сотиб, уни клуб эгасига айлантиради. Сентябрда эса Мошири "Эвертон"даги улушини 68,9%га етказади. 2019 йилнинг июлида бу кўрсаткич 77,2%га етади.


Влашичнинг трансферига тўхталамиз.

Никола ЦСКАнинг 2018/19 мавсумдаги энг яхши футболчиларидан бири бўлди. Хорватиялик кузда барча турнирларда 6та гол урди ва 3та голли пас берди. Влашич мавсумнинг иккинчи қисмида аввалгидек ёрқин ўйнамади, аммо Виктор Гончаренко тизимида ҳужум яратилишида муҳим ролни эгаллади. ЦСКА уни сақлаб қолиши шарт эди.


"Николадек футболчилар фарқни кўрсатиб беради, мухлислар шундай футболчиларни кўриш учун стадионларга ташриф буюришади" - дейди ЦСКА бош мураббийи.

21 ёшли Влашичга бир нечта клуб қизиқиш билдираётган пайтда, "Эвертон" трансфердан 16 млн. евро ишлаб олишни мақсад қилганди. Гинер айнан шу ерда алоқаларни ишга солди.


ЦСКАда пул йўқ деб бўлмайди. 2018/19 мавсум муваффақиятли бўлди: Ёзда Головин 30 млн. еврога пулланди, Чемпионлар лигасида эса 35 млн. евродан кўпроқ даромад келди. Агар қизил-кўклар мавсум олдидан Влашич учун 16 млн. евро тўлаганида, бошқа муаммоли позицияларни кучайтира олишмаган бўларди. Масалан, жамоага ҳужумчи керак. Бунинг устига "армиячилар" янги мавсум Чемпинлар лигасида иштирок этишмайди ва даромад сезиларли даражада тушиб кетади.


Усмонов ЦСКАга Влашич пулини бир неча йил давомида бўлиб тўлаш имконини олишга ёрдам берди. Бош директор Роман Бабаев ЦСКА қарзни қанчада тўлаши ҳақида гапирмади:

"Трансфер ҳақида гапира олмайман, акс холда келишувни бузган бўламан. Бир нарсани айтишим мумкин, пулни бўлиб тўлаймиз".


Гинер Алишер Усмонов туфайли ЦСКАнинг навбатдаги трансферларига пул тежаб қолди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика