

Ушбу баҳсда "аждарлар" тошкентликларни йирик (3:0) ҳисобида мағлуб этиб уйларига 3 очко билан қайтишди. Ушбу учрашувдан сўнг "Обод" клуби футболчиси Алишер Шоғуломов ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Мағлубиятимизга асосий сабаб деб тажрибамиз камлигида деб ўйлайман. "Насаф" клуби анчадан бери халқаро мусобақаларда мунтазам равишда иштирок этиб келади. Уларда тажрибалари етарлича. Маҳорат бобида биз улардан қолиб кетдик. Кейинги учрашувларда мухлисларимизни хурсанд қиламиз", - дейди "Обод" клуби футболчиси Алишер Шоғуломов.
Жаҳонгир Сотволдиев




