UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Азар: "Буни сиз учун қилдим"  4 01:00"Алавес" – "Барселона" (матнли трансляция)  10 00:55Манжукич фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:39Бундеслига. "Лейпциг" мавсумдаги 1-мағлубиятини "Боруссия"дан қабул қилиб олди  0 00:29Ла Лига. "Осасуна" – "Атлетико" ўйинида тўртта гол урилди  2 00:23АПЛ. Жота "Ливерпуль" ғалабасини таъминлади   22 00:15Туркия Суперлигаси. Бабелнинг голи "Галатасарой"га 3 очко олиб берди  0 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:08А Серия. "Интер" сўнгги дақиқаларда мағлубиятддан қутулиб қолди  2 23:55Бокс. Жаҳон чемпионати финалчиси эртага Ўзбекистон чемпионатидаги юришини бошлайди (жанглар рўйхати)  0 23:47Карикатура: Каталония ва Мадридда хэллоуин  3 23:34РПЛ. "Локомотив" "Сочи"га мағлуб бўлди  0 23:07Мюллер Оливер Канга етиб олди  2 22:48Ла Лига. "Севилья" Басклар ўлкасида мағлуб бўлди  0 22:35Гвардиола: "Барса"даги фаолиятим якунланган, барчаси ўтмишда қолди  3

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Испаниялик мураббий билан биргаликда жамоамизга янгилик олиб киришга ҳаракат қиламиз"

Про лига навбатдаги турида Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси Жиззахда "Зомин" меҳмони бўлиб 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Қизиқарли ўйин бўлди. Айниқса иккинчи бўлимда қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин ҳисобни тенглаштиришга вақт ҳам қолмаганди. Йигитлар ҳам хеч нарса қила олишмасди.

Иккинчи бўлимда ҳам мақсадимиз тўпни назорат қилиш ва рақибни тўпсиз ўйнатган ҳолатда чарчатиш эди. Захирадан янги кучларни тушуриб ҳужумни оширишни истагандик.

Биринчи бўлимда "Зомин" жамоаси жисмоний жиҳатдан тетик эди, куч кўп эди. Шу боис ҳимояда хато қилмасликка эътибор бердик. "Зомин" жамоаси иккинчи бўлимда чарчаши оқибатида биз устунликни ўз томонимизга оғдириб олмоқчи эдик.

Жамоада молиявий ҳолат яхши. Қарзлар йўқ, ўзимиз ғалаба қозона олмаяпмиз. Хатолар устида ишлаймиз, сафимизга кеча янги испаниялик мураббий келиб қўшилди. Ўйлайманки, ушбу мураббий билан биргаликда янгилик ярата оламиз. Иккинчи таймда футболчилар яхши ўйнашди, биз берган кўрсатмаларни бажаришди. Худо бугун ютишимизни истамаган экан.

"Зомин" жамоасининг майдони ажойиб, ҳаттоки айрим Суперлига жамоаларникидан яхшироқ. Бундай структурада фақат футбол ўйнашни ўйлаш керак. "Зомин"нинг стадиони топ даражада, бундай жамоанинг ўрни Суперлигада бўлиши керак", - дейди Шоғуломов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
24 сен 21:38:54
Davronov Nodirbek
rostanam zominni stadioni zor
   
24 сен 22:13:14
Dilshod Mukhitdinov
Stadionni chimi deydimi o’timi xullas zo’r sirpansa bo’ladi;)
   
24 сен 22:01:03
Fans shop bayern
Bizi onqir chonqir stadioni mahtabdimi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика