UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  20 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  5 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  17

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди Янгиликлар

Алишер Никимбаев "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейинги вазият бўйича фикр билдирди

Таниқли футбол мутахассиси ўз саҳифаси орқали юзага келган тартибсизлик бўйича изоҳ берди.

"Менга икки кундан бери Фарғонадан видеолавҳалар юбориб, вазият бўйича изоҳ беришимни сўрашмоқда. Аслида ҳамма нарса аниқ бўлса, нимани изоҳлаш керак? "Нефтчи" футболчилари ва мухлислари футболнинг барча қонунларини ва ҳаттоки Жиноят кодексининг айрим моддаларини бузишди. Айбдорлар жазоланиши керак. Ҳакам хатога йўл қўйдими ёки йўқ, муҳим эмас.

Бошқа томондан, "Нефтчи" билан биргаликда ПФЛ ва учрашувда иштирок этган унинг барча ходимлари содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари лозим. Ёдингизда бўлса, ушбу ўйин юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш мақсадида икки кун ортга сурилганди. Биз ана шу савияни кўрдик. ПФЛда турли соҳаларда кўплаб мутахассислар бор, фақат биттасидан ташқари - мусобақаларни ташкил қилиш (мен яна учта ёки тўртта соҳани санаган бўлардим, лекин ҳозир биз битта соҳа бўчича гаплашамиз).

ПФЛнинг баёнотида айтилишича, Фарғонада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ бўлган. САККИЗ!  Ҳатто ФИФА ва ОФК ҳам қийинчилиги юқори бўлган баҳсларга кўпи билан 4-5 кишини юборади. Бу ерда эса 8 та.

Савол туғилади, бу одамлар икки кун давомида нима қилишди? Уларнинг бирортаси орган вакиллари билан жамоат тартибини сақлаш режасини муҳокама қилганми? Агар трибунада пандемия даврида рухсат берилганидан кўпроқ томошабин ўтирган, ижтимоий масофага амал қилинмаган бўлса, ўйинга қандай тайёргарлик кўрилганди?

Мен трансляцияни кўрмадим, лекин лавҳаларга кўра 80-дақиқадан бошлаб мухлислар ҳакамликдан норози эканликлари аниқ кўрина бошлади. ПФЛнинг ушбу саккиз нафар ходими 80 дақиқадан то финал ҳуштагигача нима билан шуғулланган? Мабодо вазият тақозо этгудек бўлса, улар ҳакамларларни ҳимоя қилиш учун жамоат тартибини сақлаш ходимлари билан алоқа қилдиларми? Нега ушбу 8 нафар ходим ҳакамлар учун майдондан кийиниш хонасига қадар йўлак ҳосил қилмади?

Бу саволларга ПФЛ жавоб беради деб ўйламайман. Жавоблар ўрнига улар хоҳлаган нарсалари ҳақида гапиришни афзал кўришлари аллақачон анъанага айланган. Фақатгина ПФЛни жавобгарликка тортишга қодир одамлар Ўзбекистонда бор-йўқлигини тушуниш кифоя. Мен энг оммабоп нашрларда эмас, унчалик машҳур бўлмаган иккита ОАВда учрашув ташкилотчиларига нисбатан қилинган танқидларни кўрдим. ПФЛнинг ўзида на Ижроия қўмита ва на ходимлар ҳисобот берадиган бошқа бирон бир ташкилот мавжуд. Ҳамма умид Ўзбекистон футбол ассоциациясиданми?", - дейди Алишер Никимбаев. 

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика