UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Алишер Никимбаев: "Ҳакамлар департаменти янги раҳбарининг қобилиятсиз эканини битта суҳбатдаёқ билганман" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Ҳакамлар департаменти янги раҳбарининг қобилиятсиз эканини битта суҳбатдаёқ билганман"

Ўзбекистонлик футбол мутхассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида янги пост қолдирди.

"Айтишларича, ҳакамлар департаментини яна ҳакамликдан узоқ бўлган инсон бошқаради. Бу яна бир бор ушбу тайинловларни илгари сураётганлар мамлакатда футбол ривожини эмас, ўз шахсий қизиқишлари ҳақида ўйлашларини кўрсатиб беради.

Буни тан олиш оғир, аммо катта эҳтимол билан яқин орада ўзгартириб бўлмаса керак. Ўзгаришлар тўлқини 2017 йилда бошланганди, ўшанда футбол тепасига келган раҳбарлар ўз курсиларига ёпишиб олишди ва энди осонликча қўйиб юборишмайди. Барча ҳақиқатлар ва кўпроқ ёлғонлар (туҳмат ва интригалар) билан лавозимда қолишга интилишади.

Ҳакамлик янги раҳбари бўлиши кутилаётган инсон билан, ҳаётимда бир бор суҳбатлашганман ва ўша суҳбатнинг ўзи унинг қобилиятсиз эканлиги учун етарли бўлганди.

Йигит Қатар лигасидаги ҳамкасби билан учрашув ташкил этиб беришни сўраган ва ўша учрашувда, бир соат ичида иккита савол берганди:

- Қуръа учун шарчаларни қаердан оласизлар?

- Бундай шарчаларни қаердан сотиб олса бўлади?

Ва - бўлди! Бошқа ҳеч нима сўралмаган.

Аммо, кўринишидан, бирга ишлаётган одамлар, яъни уни фаолият зинапоясидан тепага кўтараётганлар, бунда ҳеч қандай уятли ҳолатни кўришмаяпти.

Айтганча, айнан шу инсонлар ҳакамлар департаменти олдинги раҳбарини ҳам илгари суришганди. Натижа - олдинги раҳбарни шундай сўзлар билан ишдан ҳайдашди: "қамоққа тиқишмаганига раҳмат дегин". Аммо ушбу кланга (жамоа) ишонишда давом этишмоқда", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Маълумот учун, бугун ЎФА ҳакамлар марказига Лазиз Қўчқоров раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабар чиқди. Бунга қадар ушбу лавозимда Эркин Бахтиёров ишлаб келаётган эди.


Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика