UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  7 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео) Янгиликлар

Алишер Аминов: "Ўзбекистон футбол федерацияси олдида иккита йўл қолган" (матн+видео)

Кеча Тошкентдаги "Radisson BLU" меҳмонхонасининг конференциялар залида "Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва жаҳон тажрибаси" мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференция меҳмонларидан бири, иқтисод фанлари номзоди, "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти Алишер Аминов маъруза қилиб, ўзбек футболининг ҳозирги ҳолати хусусида ўз фикрларини билдирди. Маъруза давомида А.Аминов футболимизнинг оғриқли нуқталари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

Шуни айтиш лозим, Алишер Аминов футбол журналистлари учун номаълум киши эмас. У кишининг ўзбек футболи ҳақида рус матбуотига берган бир нечта интервьюларини ўқиганмиз. 

"Мен ўзбек футболи ҳақида исталганча гапиришим мумкин. Лекин бу фойда берадими? Фойда бериши мумкин, қачонки ўзбек футболида ўзгаришлар юз берса" - дейди Алишер Анатольевич. 

"Тунов куни Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинини кўриш учун стадионга бордим. Мухлислар стадиондан хафа бўлиб чиқиб кетди. Нима учун? Чунки Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизи футболга бефарқ эмас, гарчи ҳаммаям стадионга бормаётган бўлса-да. Терма жамоа ҳамманинг таъбини хира қилди".

"Кейинроқ 12 сентябрь куни ЎФФ президентлиги учун сайлов бўлиши ҳақида эшитдим. Сайлов бўлади, лекин номзодлар ҳали эълон қилинмаган. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Қани сайловда ўз номзодини қўядиган одамлар? Қани уларнинг сайловолди дастури? Футболга бундай муносабатни кўрар экансан, федерация олдида иккита йўл қолганини англаб етасан. Биринчиси, футболни чуқур тушунадиган соҳа эгаларини ишга жалб қилиш орқали тўғри йўлга кириб олиш, иккинчиси, ҳозиргача давом этиб келган йўлдан юриб охир-оқибат боши берк кўчага кириб қолиш". 

"Мен Биродар Абдураимовдан ҳам ЎФФ президентлигига номзодлар ҳақида сўрадим, аммо у киши билмайман деди. Футболни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Лекин ҳамма ҳар хил яхши кўради. Кимдир футболга ўйинчоқ сифатида қарайди, кимдир учун иккинчи даражали иш... Ҳозирги ўзбек футболи бораётган йўл тўғрими? Бу ҳақда исталганча баҳслашиш мумкин, шу боис бу мавзу икки оғиз гап билан тўхтаб қолмайди". 

Маълумот учун, Алишер Аминов 1962 йил Тошкентда туғилган. Лекин ҳозирда Россияда истиқомат қилади. У 2010, 2012 йилларда РФИ (Россия футбол иттифоқи) президентлиги учун ўз номзодини қўйган.

Х.Холиқов


TAS-IX



TAS-IX эмас


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика