UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" йўлида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  0 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар Янгиликлар

Алижонов энг кўп вазият яратган. ОЧЛ нимчорак финалига оид статистикалар

Эртага, 30 сентябрь куни ОЧЛда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Ундан олдин эса ортда қолган нимчорак финал беллашувларига оид айрим статистикаларни келтириб ўтамиз. Уларни ОФК тақдим этди.

- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши баҳсда жами 17та зарба (блок қилинган зарбалар билан бирга) берди ва бирорта гол ура олмади. Бу 2013 йилдан бери гол урмаган жамоа томонидан берилган энг кўп зарба бўлди.


- Қизиғи, "Ал Сад"нинг кўп зарба бериб (блок қилинган зарбалар билан бирга) гол уролмаган олдинги ўйини ҳам айнан "Персеполис" билан бўлган. 2018 йилнинг октябрида қатарликлар форслар дарвозаси томон 16та зарба бериб, гол уришни уддалай олишмаган.


- "Ал Садд" жамоаси "Персеполис"га қарши учрашувда 8та вазият яратди. Бундан олдин жамоа 2018 йилнинг октябрида айнан "Персеполис"га қарши тўқнашувда 10та вазият яратиб гол ура олмаган.


- "Персеполис" таркибида Чемпионлар лигасида учта ўйинда гол уролмаган ҳужумчи Иса Ал Касир охирги иккита ўйинда гол уришни уддасидан чиқмоқда.


- Нимчорак финалнинг 4 ўйинида ҳеч бир ўйинчи "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновчалик кўп вазият яратмади. Шу куни Алижонов 3та вазият яратди.


- "Ал Насср" ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ Чемпионлар лигасида ўзининг охирги 9та ўйинида майдонни голсиз тарк этмаяпти (10та гол).


- "Ал Насср"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Султон Ал Ғаннам жамоасининг ОЧЛдаги охирги 6та голидан 3тасига голли пас берган. У бундан олдинги 9 учрашувда (ОЧЛда) бор йўғи битта голли пас берган.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика