UZ

Сўнгги янгиликлар

13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  0 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  1 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  11 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: Машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда Дубай шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.
Амирликларда ўтаётган машғулотларда Миржалол Қосимов қўл остида 25 нафар футболчи шуғулланяпти. Йиғин таассуротларини билиш мақсадида ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаевни қисқача суҳбатга тортдик.

- Алибобо, Дубайдаги йиғин қандай ўтмоқда?
- 18 январь куни тушлик пайтида Дубайга етиб келдик ва ўша куннинг ўзидаёқ илк машғулотимизни ўтказдик. Ҳозирги кунда ҳар бир машғулот биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Жамоамизга янги футболчилар таклиф қилинган. Шунингдек, ёшлар таркибидан ҳам бир неча иқтидорлар асосий жамоага жалб этилган. Кунига икки маҳалдан шуғулланяпмиз. Жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаш учун ҳам алоҳида юкламалар оляпмиз. Машғулотлардаги ҳозирги қийинчиликлар албатта мавсум давомида бизга ўз фойдасини беради.

- Таркибга қўшилган янги футболчилар ҳақида нима дейсиз?
- “Бунёдкор” – аҳил жамоа. Шу боисдан ҳам сафимизга келган янги футболчилар жамоага тезда мослашиб кетишди, деб бемалол айта оламан.

- Дубай сафари олдидан Тошкентда йиғин ўтказилди. Айтингчи, бу икки ўқув-машғулот йиғинлари ўртасида қандай фарқ бор?
- Аввало об-ҳаво борасида катта тафовут бор. Шунингдек, Тошкентда суъний майдонда шуғулланган бўлсак, Дубайда табиий чимда тўп тепяпмиз. Энг асосийси, машғулотларимиз кун сайин кучайиб бормоқда. Мураббийларимиз босқичма-босқич футболчиларга юкламалар беришиб, бизни мавсумга тайёрлашмоқда. Қолаверса, Дубайдаги йиғинимиз доирасида кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Кучли жамоаларга қарши кечадиган назорат учрашувлари бизга тажриба беради.

- 2014 йилги мавсум олдидан шахсан ўзингиз учун қандай режалар туздингиз?
- Албатта, энг яқин танқидчим бўлган – отам билан маслаҳатлашиб, ўз олдимга мақсадлар қўйганман. “Бунёдкор” таркибида рақобат кучли. Шундай экан машғулотларда астойдил меҳнат қилиб, асосий таркибга киришни истайман. 2014 йил яна бир карра Ўзбекистон чемпиони бўлишни ва мамлакат кубогини ўзимизда сақлаб қолишни хоҳлайман. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида муносиб иштирок этиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика