UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  1 21:30Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  11 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  18 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  1 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  28 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  22 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  4 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди” Янгиликлар

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Зобоҳан” клуби футболчиси Али Хамам ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор “Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун ташриф буюргандик. “Бунёдкор” гуруҳимиздаги кучли жамоа, аммо ушбу баҳсда “Зобаҳан” жуда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. 

Рақибимизни ўз уйида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Энди бор эътиборимизни кейинга баҳсга қаратамиз. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб “плей-офф” босқичига чиқамиз. “Бунёдкор” ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибимизга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. 

Уларнинг асосий таркибдаги айрим футболчилари учрашувда иштирок этмади. Биз эса кучли ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” мағлубиятга учрашди, деб ўйлайман. Биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. 

Барча билади, бундан олдинги 2та учрашувнинг бирида мағлубиятга учрадик, иккинчисида дуранг натижа қайд этдик. “Бунёдкор”га қарши ўйинда, худди финал баҳсидек ҳаракат қилдик. Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”, - дейди “Зобоҳан” футболчиси Али Хамам.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика