

Аргентина терма жамоаси собиқ юлдузи ва "Манчестер Сити" афсонаси Серхио Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли ўзининг профессионал фаолиятини расман якунлади, бу эса "Барселона"га яна бир янги муаммо – марказий ҳужум чизиғидаги бўшлиқни тақдим этди.
Хабарларга кўра, "Камп Ноу"га келиши мумкин бўлган даъвогарлардан бири "Интер" ҳужумчиси Алексис Санчесдир, аммо чилилик "Барса" бош мураббийи Хави учун устувор вариант эмас.
Испаниялик мутахассис ўз жамоасида бошқа ўйинчиларни, жумладан, "Манчестер Сити" аъзоси Ферран Торресни ва "Манчестер Юнайтед"да кам ўйнаётган Эдинсон Каванини кўришни афзал кўради.
"Барселона"га янги келиши мумкин бўлган футболчилар орасида "Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер ҳам бор.



