UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  11 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Алексей Евстафеев: "Дуранг биз учун ғалабага тенг" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Дуранг биз учун ғалабага тенг"

Про лиганинг 13-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси билан дурангдан кейин "Дўстлик" жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин биз учун оғир ўтди. Рақиб биздан тажрибалироқ ва маҳоратлироқ эди. Бизда эса таркибда муаммолар кўпроқ бўлганди. Шунга қарамай улар характер намойиш қилишди, ҳисобни тенглаштиришди ва мағлубиятга учрашмади. Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди.

- Стадион чимининг ҳолати ҳалақит қиляптими?

- Қайсидир жойларда ҳа, ҳалақит қилаётгандир. Умуман олганда биз машғулот олиб борадиган стадион ҳам бундан зўр эмас. Чим - барча учун бир хил, шунчаки ўйнаш керак.

- Ўтган сафарги матбуот анжуманида дарвозабон чизиғи "Дўстлик"даги энг нозик нуқта дегандим. Бу гапимни қайтариб оламан. Умуман олганда дарвозабонларнинг ушбу мавсумдаги ўйинларига қандай баҳо берасиз?

- Бизда уч нафар дарвозабонлар бор ва уларни бир хил савияда дейиш мумкин. Машғулотларда уларнинг маҳорати яхши эканлигини кўряпмиз. 

- Жамоанинг асосий дарвозабони ким?

- Бизда ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади. Жамолиддин Ҳикматов сўнгги бир неча ўйинларда майдонга тушмоқда. Ўтган сафар танқид қилгандингиз, бу сафар мақтаяпсизми, демак, у ҳам ўсишга ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика