UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Алексей Евстафеев: "Биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Шўртан" устози Алексей Евстафеев ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин жамоа учун қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади, жамоавийлик ҳам, бир-бирини тушуниш ҳам. Бу нима билан боғлиқлигини билмадим. Буни кўриб чиқамиз. Асосийси - бугун ғалаба қозондик, уч очко муҳим эди. 

- "Юниред"га қарши ўйинда асосий таркибни танлашда адашганингизни айтгандингиз. Бу сафар асосий таркибда нималарни ўзгартирдингиз ва бу ўзини оқладими?

- "Юниред" билан нафақат асосий таркиб нотўғри танланди, балки, бир қанча футболчилар майдондаги функцияларини бажаргани йўқ. Ўша ўйинда режаларни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Шу боис яхши ўйин кўрсатишга қийналдик. Бугун эса ўзимизнинг эски схемамизга қайтдик. Бу схема йигитларга яхши таниш. Билмадим, балки, йигитларнинг рухий ҳолати ўйинга тайёр бўлмагандир. 

- Зафар Полвоновнинг асосий таркибда тушмаётгани, кўп имкон берилмаётгани унинг ёши билан боғлиқми?

- Ҳа, албатта. Унинг бу ёшида барча чарчагандан кейин майдонга тушгани маъқулроқ. Шундай пайтда у ўйинни кучайтирмоқда. Умуман олганда бу тактик юриш - бизда доимо ушбу вариант бўлади. У қачонки майдонга тушса, ўйинимизда кучайиш кузатилади. Ўз навбатида рақибларга миннатдорлик билдираман. Гарчи камчилик бўлишса-да, бизга яхшигина муаммолар яратишди ва бизга қийин бўлди. Уларнинг ўйини яхши, шунчаки омад келмади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика