Алексей Евстафеев "Нефтчи"да иш бошлади

Narzulla Saydullayev
21 янв 2014, 14:08
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клубида иш бошлади.
1995 йилда туғилган ёшлардан иборат терма жамоамизда ишлаётган Евстафеев энди "Нефтчи"да Муроджон Исмоиловга ёрдам беради. Бундан ташқари мураббий Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Шухрат Мақсудовга ёрдам бериб келмоқда.

Бунгача Алексей Владимирович "Бухоро" мураббийлар штабида ишлаши ҳақидаги хабарлар ҳам чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›