
- "Нефтчи"даги ишларингиз қандай кечмоқда?
- Барчаси жойида, ҳозир дам олаяпман. "Нефтчи"ни тарк этдим, сабаби клуб билан янги шартнома борасида келиша олмадик. Чемпионатни яхши ўтказдик. Камида бешинчи ўринни олишимиз керак эди, аммо омадимиз келмади, бу - футбол. "Машъал"дан таклиф бор, бироқ якуний қарорни Янги йил байрамидан сўнг қабул қиламан. Ўз кучимни бошқа чемпионатда ҳам синаб кўришни истардим, - дейди Оника.