UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  29 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳс олти очколик эди, дея оламан. Икки жамоа ҳам қуйи ўринларда кетаётганди. Тўғри эстетик жиҳатдан чиройли ўйин бўлмагандир. Чунки натижа учун ўйнадик ва буни қўлга киритдик. Ҳиссиётларга ва курашларга бой баҳс бўлди. Бундай учрашувларда ким биринчи гол урса ўша ғалаба қозонади. Олдинги ўйинларда вазиятлар кам яратаётгандик. Бугун гол ҳам урдик. Биро бўшашимиз ҳисобига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Шуни айтишим керакки, бугун босим юқори эди. Футболчиларга охиргача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман",- дейди Александр Хомяков.

- Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртозаевнинг "Турон"га ўтиши "Машъал" учун катта йўқотишми?
- Ҳа, десак ҳам бўлади. Улар жамоамизда ўйинни ўз томонига оғдира оладиган, ҳал қилувчи футболчиларимиз эди. Бундан ҳавотирга тушган вақтимиз ҳам бўлди. Лекин биз таваккалга қўл урдик. Эндиликда уларсиз вазиятни яхшилашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

- Янги келиб қўшилган легионер ҳақида фикрингиз қандай?
- Унда жамоага мослашиш жараёни кечмоқда. Уни дебют ўйин ва гол билан табриклайман. Тўғри жисмоний жиҳатдан ҳали юқори формага чиқиб улгурмади.

- Гарчи "Машъал"да молиявий муаммолар, пул йўқ бўлсада жамоага легионерлар доим келади ва натижа кўрсатади. Легионер футболчини ўйнатиш кўп маблағни талаб қилади...
- Келинг молиявий ҳолатни муҳокама қилмайлик. Бу ҳақида савол менга эмас, деб ўйлайман.

- Стадиондаги прожектор масаласи қачон ҳал этилади?
- Ўйин ҳақида савол йўқми? (кулади). Ушбу савол ҳам менга эмас, раҳбариятга берганингиз яхшироқ.

- Жамоада асосий дарвозабон қайси?
- Бизда уч нафар дарвозабон бор. Ким якуний паллада яхши спорт формасида бўлса, ўша майдонга тушади. Бугун Шоҳруҳ Эшбўтаевга ишонч билдирдик. Унинг ҳаракатларидан мамнунман.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика