Александр Хомяков "Машъал" билан шартномасини икки йилга узайтирди
24 ноя 2016 16:20
Янгиликлар
Александр Хомяков "Машъал" билан шартномасини икки йилга узайтирди
Салкам тўрт йилдан буён жамоани бошқариб келаётган россиялик мутахасис янги мавсумни ҳам «газчилар» билан бирга ўтказади. Хомяков бошчилигида Муборак клуби тўрт мавсумда олий лига, биринчи лига, Ўзбекистон кубоги ва ПФЛ кубоги мусобақаларида иштирок этиб жами 130та баҳсни ўтказган шулардан 68тасида ғалаба қозонган, 46та учрашувда мағлубиятга учраган яна 24та учрашувда муроса йўли танланган.
Александр Хомяков 2013 йилги мавсумда жамоани олий лигага олиб чиқиб якунда 5-ўринни эгаллади. 2014 йилда «Машъал» ПФЛ кубоги мусобақасида ғолиб чиқиб бош совринни қўлга киритди. Мутахасиснинг кўрсатган натижаларидан қониққан клуб раҳбарияти Хомяков билан яна икки йиллик келишувга эришди. Биз ҳам янги мавсумда жамоа янада муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.
Фикрлар