UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Роналду ёки Месси: футболдаги "эчки" ким?  7 02:42А Серия. "Ювентус" "Женоа"ни ишончли тарзда мағлуб этди  0 02:38Улуғбек Мирзаевга савол йўлланг!  7 01:49Суарес Мессининг Парижда нимадан қийналаётганини айтди  16 01:21Суперкомпьютер "Манчестер Сити"нинг олтинчи АПЛ чемпионлигини башорат қилди  4 01:04"Ювентус" Влаховичдан ташқари яна икки марказий ҳужумчини кўзламоқда  2 00:44Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"  4 00:27Месси: "Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман деб айтмаганман"  36 00:00А Серия. "Лацио" "Сампдория" майдонидан ғалаба билан қайтди  3 23:51А Серия. "Ювентус" — "Женоа": асосий таркиблар маълум  8 23:29АПЛ. "Астон Вилла" "Лестер"ни мағлуб этди  9 23:21Бундеслига. "Фрайбург" меҳмонда "Боруссия М"ни янчиб ташлади  4 22:47Рангник — АПЛдаги дебют ўйинда ғалаба қозонган дастлабки немис мураббийи  7 22:19Футзал. Олий лиганинг тўртинчи кунги баҳсларидан сўнг мураббийлар қандай фикрда?  0 22:02Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"  1

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.





"Ҳаммасини кўрдингиз. Очко жуда зарур эди. Гарчи ғалабага муносиб ўйнамаган, вазиятлар кам яратган бўлсакда 1 очко ишладик. Иккинчи бўлимда легионер ҳужумчимизда вазият юзага келганди. Охирги 3та учрашувда мағлубиятга учраган эдик. Энди эса очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга финалдек муносабатда бўляпмиз. Ҳаракат қиламиз, ишлаймиз. Йигитларга эътирозим йўқ. Тўғри бироз агрессивлик етишмаяпти",- дейди Александр Хомяков. 

- "Машъал" ўз майдонида ишончли ўйнайдими ёки сафарда?

- Сафарда бизга қарши ҳужумкор ва тажоввузкор ўйнашади. Қарши ҳужумларда имкониятимиз бўлади. Уйда эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз талаб қилинади. Ҳужумларда ижодкорлик етишаётгани йўқ. 

- "Навбаҳор" билан дуранг сизни қониқтирдими?

- "Навбаҳор" кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланади. Ғалаба учун ўйнамаганимиз кўринди. Лекин айни пайтдаги ҳолатимизда бир очкони қўлга киритиш ёмон эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика