UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  1 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  5 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  12 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  14 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  10 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳозирги ҳолатимизда бир очко қўлга киритиш ёмон эмас"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.





"Ҳаммасини кўрдингиз. Очко жуда зарур эди. Гарчи ғалабага муносиб ўйнамаган, вазиятлар кам яратган бўлсакда 1 очко ишладик. Иккинчи бўлимда легионер ҳужумчимизда вазият юзага келганди. Охирги 3та учрашувда мағлубиятга учраган эдик. Энди эса очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Бу бизга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга финалдек муносабатда бўляпмиз. Ҳаракат қиламиз, ишлаймиз. Йигитларга эътирозим йўқ. Тўғри бироз агрессивлик етишмаяпти",- дейди Александр Хомяков. 

- "Машъал" ўз майдонида ишончли ўйнайдими ёки сафарда?

- Сафарда бизга қарши ҳужумкор ва тажоввузкор ўйнашади. Қарши ҳужумларда имкониятимиз бўлади. Уйда эса тўп билан кўпроқ муомалада бўлишимиз талаб қилинади. Ҳужумларда ижодкорлик етишаётгани йўқ. 

- "Навбаҳор" билан дуранг сизни қониқтирдими?

- "Навбаҳор" кучли жамоа. Улар яхши ҳимояланади. Ғалаба учун ўйнамаганимиз кўринди. Лекин айни пайтдаги ҳолатимизда бир очкони қўлга киритиш ёмон эмас. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика