UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  0 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  6 21:45Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" 0:1 (матнли трансляция)  4 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  471 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим" Янгиликлар

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим"

Қибрайда кечган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” устозидан интервью олдик.
- Александр Андреевич, “Машъал” иккинчи босқични йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Тўғрисини айтсам, ўйиндан унчалик қониқмадим, аммо ғалабадан ҳаммамиз хурсандмиз. Негадир шогирдларим мен хоҳлаган футболни намойиш этишмади. Эҳтимол бу иккинчи босқич ўйинларининг энди бошлангани билан боғлиқдир.

- “Машъал”нинг қандай ўйин намойиш этиши рақибнинг кимлигига боғлиқми?
- Негадир футболчиларимиз “Пахтакор” билан ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишади. Олдин “Бунёдкор” билан ҳам шундай бўларди, лекин секин-аста бу қўрқувни енгиб боряпмиз. Аммо “Пахтакор”дан ҳадиксираш “Машъал” ўйинчиларида ҳамон давом этмоқда.

- Сизнингча, олдинда мухлисларни қандай чемпионат кутиб турибди?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, аммо биринчи лига турдан турга қизийди деган умиддаман.

- Жиддий курашлар бўладими?
- Менимча, бўлади. Шуни ишонч билан айтишим мумкин, “Машъал”ни бир қатор қийин беллашувлар кутиб турибди ва йигитлардан бўшашмасликни сўраб қоламан.

- Иккинчи босқичда “Машъал”нинг асосий рақобатчиси сифатида кимни кўряпсиз?
- Фақат ўзимизни. Чунки ҳеч бир жамоанинг биздан устун жойи йўқ. Бошқалар учун бизни мағлубиятга учратиш осон бўлмайцди. Биз фақат ўзимизнинг хатомиз туфайлигина ютқазиб қўйишимиз мумкин. Биринчи лигада ҳеч қайси жамоа ўз кучи билан бизни юта олмайди.

- “Оқтепа” билан ўйинда Санжар Қувватов ва Жаҳонгир Абдумўминов майдонга тушадими?
- Биласиз, бу икки футболчимиз ҳозир миллий терма жамоа таркибида. Эшитишимча, 14 август куни терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказади. Эртаси куни эса бизнинг ўйинимиз бор. Шундай экан, ҳозирча бу борада бир нарса дея олмайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика