UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  5 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  23 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Александр Хомяков ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугун томошабоплиги бўйича ҳам, шиддат борасида ҳам яхши ўйин бўлди, дея оламан. Афсуски, мағлуб бўлиб, турнирни тарк этдик. Тўғри, бугун зич тақвим графиги сабабли, бир қатор футболчиларга дам олиш имконини бергандик, аммо шунга қарамай, йигитлар ёмон ўйин намойиш этишмади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборган бўлсак-да, жамоам курашдан четда қолмади ва охиригача жанг қилди, дейиш мумкин. Нима ҳам дердим, “Динамо”ни ярим финалга чиққани билан табриклайман ва кейинги ҳал қилувчи ўйинларда омад тилаб қоламан.

Рақиб жамоа ҳақида? “Динамо” жамоаси таркибидаги номлар билан эътиборга тушмаса-да, курашувчанлиги, ўйинида мураббийнинг имзоси борлиги билан ҳам ҳурматга сазовор жамоадир. Жамоа ҳар қандай рақиб билан майдонда қўрқмай, кураша олади. Таркибида ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор, дейиш мумкин.

“Андижон” ўйини менинг қўл остимда ижобий томонга ўзгараётгани ҳақида эшитиш ёқимли бўлса-да, ўз фикримни билдирадиган бўлсам, мен ўз жамоамнинг ўйини янада яхшиланишини кутаяпман ва бунинг учун ҳали кўп ишлашимизга тўғри келади. Мен ҳали жамоам ўйинида катта ўзгаришлар кўраётганим йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз шарт.

Чинданам, якшанба куни “Навбаҳор”га қарши “Андижон”ни жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турибди. “Водий дербиси” доим шиддатли ўтиши барчага маълум. Таркибда ротация бўлиши аниқ. Сабаби биз кўп футболчиларимизга дам бердик, улар “Навбаҳор”га қарши ўйинда янгича иштиёқ билан майдонга тушишларини кутаяпман. Ўйлайманки, “Водий дербиси”да “Навбаҳор” фаворит саналади. “Андижон” эса мухлислари қаршисида бор куч ва имкониятини ишга солади. Икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутаяпти.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика