UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  2 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  11 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  3 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  2 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  13 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  18 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Динамо”да ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Александр Хомяков ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугун томошабоплиги бўйича ҳам, шиддат борасида ҳам яхши ўйин бўлди, дея оламан. Афсуски, мағлуб бўлиб, турнирни тарк этдик. Тўғри, бугун зич тақвим графиги сабабли, бир қатор футболчиларга дам олиш имконини бергандик, аммо шунга қарамай, йигитлар ёмон ўйин намойиш этишмади. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборган бўлсак-да, жамоам курашдан четда қолмади ва охиригача жанг қилди, дейиш мумкин. Нима ҳам дердим, “Динамо”ни ярим финалга чиққани билан табриклайман ва кейинги ҳал қилувчи ўйинларда омад тилаб қоламан.

Рақиб жамоа ҳақида? “Динамо” жамоаси таркибидаги номлар билан эътиборга тушмаса-да, курашувчанлиги, ўйинида мураббийнинг имзоси борлиги билан ҳам ҳурматга сазовор жамоадир. Жамоа ҳар қандай рақиб билан майдонда қўрқмай, кураша олади. Таркибида ёрқин номлар йўқ, аммо жамоа бор, дейиш мумкин.

“Андижон” ўйини менинг қўл остимда ижобий томонга ўзгараётгани ҳақида эшитиш ёқимли бўлса-да, ўз фикримни билдирадиган бўлсам, мен ўз жамоамнинг ўйини янада яхшиланишини кутаяпман ва бунинг учун ҳали кўп ишлашимизга тўғри келади. Мен ҳали жамоам ўйинида катта ўзгаришлар кўраётганим йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз шарт.

Чинданам, якшанба куни “Навбаҳор”га қарши “Андижон”ни жуда ҳам муҳим баҳс кутиб турибди. “Водий дербиси” доим шиддатли ўтиши барчага маълум. Таркибда ротация бўлиши аниқ. Сабаби биз кўп футболчиларимизга дам бердик, улар “Навбаҳор”га қарши ўйинда янгича иштиёқ билан майдонга тушишларини кутаяпман. Ўйлайманки, “Водий дербиси”да “Навбаҳор” фаворит саналади. “Андижон” эса мухлислари қаршисида бор куч ва имкониятини ишга солади. Икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутаяпти.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика