UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  382 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.






"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?

- Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти? 

- Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика