UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32А Серия. "Ювентус" — "Сассуоло": асосий таркиблар маълум  1 20:19"Олтин тўп" эгасининг исми ижтимоий тармоқларда тарқалди  27 19:52Англиянинг икки клуби Сержи Робертони текинга қўлга киритмоқчи  2 19:40Olamsport: Ўзбек боксчисида мағлубият, дзюдочимиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланди ва бошқа хабарлар  0 19:35Карло Анчелотти: "Тақвимда жудаям кўп ўйинлар бор, бу ўйин сифатини пасайтиради"  0 19:08"Манчестер Юнайтед" Сульшерга уч ўйинлик имконият берди  6 18:40"Эйбар" Льорентенинг трансферини эълон қилди  23 18:17Клопп - "Барселона" бош мураббийилиги учун бош номзод  21 17:51Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар орқали босимни енгиб ўтишни ўрганиш керак"  29 17:36Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"  14 17:12Касорла: "Хави "Барселона"да ишлашга тайёр"  4 16:50U-23 ОЧ саралаши. Илк учрашувда футболчиларимиз Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  155 16:42"Боруссия" Беллингемни 120 млн еврога баҳолади  2 16:202021 йилда трансфер нархи энг кўп тушган футболчилар (топ-10)  1 15:46Испаниялик мураббий "Металлург" бош мураббийига айланди  24

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.






"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?

- Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти? 

- Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
27 сен 22:14:52
MUNCHEN BAYER NASAF 2021
Biz uchun Mashal yutdi XOLMAKOV KEYINGI UYINLARDA OMAD
+1   
27 сен 22:12:37
Black jaguar
Bizni futboldan mahalliychilik va sudyalarni tartibga solmasak futbolimiz oxiratgacha rivojlanmaydi , UFA va PFLda yozilmagan qoida bor toshkent jamoalarini viloyat jamoalari yutib qo'yishi mumkin emas , ayniqsa mehmonda , rozi bulmasangiz sudyalar ishga kirishadi. Xullas qayta saylangan rahbarlar ishlash kerak vijdonan.
+1   
27 сен 22:08:07
rostgoy
Хакикат охирги минутда берадиган пенальти эмас эди. Коптокни тепиб булган эди Локо уйинчиси.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика