UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  3 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  6 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  4 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  22 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники"

"Машъал" - "Нефтчи" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Мана тўрт ойдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозондик.  Жуда ҳам оғир учрашувни муваффақиятли якунладик.  Бизни жамоани чин дилдан ардоқловчи мухлисларимиз бор.  Бу ғалаба фақат уларники.  Биз учун бугун орқага йўл йўқ эди.  Ўйин яхши қовишмаган бўлса ҳам,  ғалаба қозондик.  Натижа учун ўйнадик.  Барча футболчи яхши ўйнади.  Футболчииларимиз охиригача чидаб берди.  Доимдек биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик.  Шунга қарамайда ғалаба қозонишни уддаладик.  Биринчи бўлим охирида киритган голимиз жуда катта ёрдам берди.  Иккинчи бўлим бошланиши билан урилган гол эса бизга жуда катта ишонч бағишлади" ,  - дейди Александр Хомяков.

"Ҳумоюн Муртозаев яхши ўйин кўрсатмоқда.  6 та гол урди ва ўйинидан роҳат олмоқда.  Янги қирралар очилмоқда.  Зоҳир эса жароҳатдан сўнг энди ўз спорт формасига қайтмоқда.  Ҳеч бир ҳужумчи голсиз сериядан хурсанд бўлмайди.  Шерзод Файзиев борасида айтдиган бўлсам бизда умуман асосий таркиб ёки захира деган жамоа бўлмайди.  Ҳозир у майдонга туша олмаяпди.  Мен унга ишонаман ва у ҳали ўз сўзини айтади.  Ҳамма футболчини майдонга тушиш ва исботлаш вақти бўлади.  Аббос Шодмонов ва Мирзоҳид Ғофурони захирага олишимни уларни ўзлари сўради.  Ҳар иккиси жуда кўп юкламалар олган эди.  Тўрт кун олдин бўлган учрашувда ҳам тўлиқ ўйнаган ва ҳали тикланиб ола олмади.  Шу сабабга кўра ҳам захирага олдим.  Комилов ҳам жароҳатдан қайтди.  Агар бугун хато қилган бўлса буни қайтадан кўрганда албатта ўзи ҳам тушиниб олади.  Биринчи даврада шусиз ҳам бир ҳимоячимиз сафга қайтса,  иккинчиси сафдан чиқиб турар эди.  Ҳозир танлаш имконият борлиги бу яхшидир".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика