Александр Хацкевич "Ротор" бош мураббийлигидан кетди
19 мар 2021 13:10
Янгиликлар
Александр Хацкевич "Ротор" бош мураббийлигидан кетди
Клуб раҳбарияти мутахассисни лавозимидан озод этди.
"Ротор" СК бош директори Андрей Рекечинскиий: "Қарор ҳисларсиз қабул қилинди. Қолган ўйинларда керакли очколарни тўплаш ва мавсумдаги вазифани бажариш учун клуб раҳбарияти Александр Хацкевични лавозимидан озод қилишга қарор қилди. Олдинда "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун икки ҳафта бор ва у янги мураббий қўл остида ўтади. Мураббий алмашинуви жамоани кучайтиришга ёрдам беради.
Биз Александр Николаевичга миннатдорчилик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Максим Шацких мураббийлар штабида ассистентлик вазифасини бажараётган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар