UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  10 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  3 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1

Александр Волков: "Эртага ҳужум қилишга мажбурмиз" Янгиликлар

Александр Волков: "Эртага ҳужум қилишга мажбурмиз"

“Бунёдкор” - “Ал-Фатҳ” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
"Биз эртанги ўйинга яхши тайёрландик. Гуруҳ жадвалига қарамаган ҳолда ўйнаймиз. Вазифамиз ғалаба қозониш. ОФК ОЧЛга квоталар бериш тизимини ўзгартирганини биласизлар. Биз ўзимиз учун ҳам Ўзбекистон клублари учун ҳам очко олишимиз шарт", - дейди Александр Волков.

"Эртага қийин бўлади. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Стадионларга мухлисларни қайтариш учун ғалаба қозониш керак", - дейди Олег Зотеев.

- "Ал-Фатҳ"га қарши ўйинда биз ҳужум қилишга мажбурмиз ва ҳужум қиламиз ҳам. Рақиб қизиқарли жамоа, улар тактикани тезда ўзгартира олади.

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оламан? Кото жуда эрта жароҳат олди, энди-энди ўзбек футболига мослашаётганида кутилмаган жароҳатни орттириб олди. Симоненко эса қишки йиғинларда ўзини жуда яхши кўрсатганди. Бироқ расмий ўйинларда тан олиш керак қандайдир мослашиш жараёни туфайли яхши ўйнай олмади. Кото билан 2 йиллик, Симоненко билан 1 йиллик шартнома тузганмиз.

- Ди Маттео "Челси"да ёрдамчи бўлиб кейин бош мураббий бўлганидан сўнг ЕЧЛда ғолиб чиққанди? Буни яратган билади. Лекин бизда жуда кичик имконият бўлса ҳам ундан фойдалана олишга уринамиз.

Олег Зотеев: - ОЧЛдаги муваффақиятсизликка ўзимиз йўл қўйган кичик хатолар сабаб бўлди. Эронда яхши ўйнадик, аммо биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик.

- "Бунёдкор" сафида авлодлар алмашинуви содир бўлганидан хабарингиз бор. Қишда таркибни 7 нафар футболчи тарк этди. Уларни ўрнини ёшлар билан тўлдиришга уриндик. Шу боис бу ёшлар тажриба орттириб кейинги йил бундан ҳам яхши ўйнай олишади.

- "Ал Фатҳ" сафида 5 (Жемал Аммар), 8 (Ҳуссайин Ал Моқаҳви), 9 (Дорис Саломо) ва 77 (Элтон) рақамдаги футболчиларни ажратиб кўрсата оламан.   

- Академиямизда жуда кучли аволд етишиб чиқмоқда. Лекин яна бироз кутиш керак. 3-5 йилдан сўнг таркибимиз академияда таҳсил олган кучли футболчилардан иборат бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика