UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7

Александр Оника: “Ҳозирги ўрнимиз бизга мос эмаслигини, иккинчи даврада исботламоқчимиз” Янгиликлар

Александр Оника: “Ҳозирги ўрнимиз бизга мос эмаслигини, иккинчи даврада исботламоқчимиз”

Чемпионатимизда биринчи давра баҳслари якунлаб жамоалари ёзги таътилга чиқди. Мавсумни омадсиз бошлаган “Нефтчи” клуби давра охирларини яхшироқ ўтказиб бир нечта очколарни қўлга киритди.
Андижонда ўтган водий дербисида “Нефтчи”нинг молдавиялик легионери Александр Оника ҳам гол уриб жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Бу йил фарғоналиклар ўз сафига қўшиб олган легионерлар орасида Оника ёмон ўйин кўрсатмаяпти.

Жамоага қисқа муддатли танаффус эълон қилингани боис молдавиялик футболчи юртида дам олиб келади. Уйига кетиш олдидан Оника билан суҳбатлашдик.

- “Андижон” билан ўйиндан сўнг бизга 10 кунлик таътил беришди, - деб сўзини бошлади молдавиялик футболчи.

- Бундан унумли фойдаланиб уйда, оилам даврасида дам олиб қайтаман. 2 июль куни клуб қароргоҳига йиғилиб тайёргарликни бошлаймиз.

- Водий дербисида “Андижон”ни мағлубиятга учратдинглар. Ўйин тўғрисида фикрингиз қандай?

- Биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Негадир ўйинимиз қовушмади. Балки ҳаво иссиқ бўлгани учун ҳаракатланишимиз қийин кечгандир. Бунинг натижасида дарвозамиздан тўп ҳам ўтказиб юбордик. Аммо иккинчи таймда майдонга бошқача руҳда тушиб вазиятни ўзгартира олдик. Таркибдаги ўзгаришлар ўзини оқлади ва мезбонлар дарвозасига бирин кетин учта гол урдик. Муҳими ғалаба қозониб 3очкони қўлга киритдик. Албатта, гол уриб ушбу муваффқиятга ҳисса қўшганимдан хурсандман.

- Танаффус чоғида мураббий сизлар билан жиддий гаплашдими? Чунки иккинчи бўлимда умуман бошқача ҳаракат қилдинглар.

- Мураббийимиз ечиниш хонасига кириб одатдагидек кўрсатмаларни берди. Майдонга чиқиб охиригача курашишимиз кераклиги айтди. Иккинчи таймда буни ортиғи билан бажариб ютуққа эришдик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг икки ва учинчи голларни ҳам қисқа вақт оралиғида киритдик. Иккинчи бўлимда мезбонлардан кучли эканлигимизни намойиш этдик.

- Мавсумнинг биринчи қисми ниҳоясига етди. Умумий таассуротларингиз қандай?


- Биринчи даврани жуда яхши ўтказдик дея олмайман. Чемпионат бошида натижаларимиз ижобий бўлмади. Бир нечта ўйинларда ютқаздик, ҳатто уйимизда ҳам дуранг қайд этиб очколарни бой бердик. Бошида омадимиз умуман келмади. Кейинчалик ўйин тактикамизни ўзгартирдик. Бу ўз самарасини берди ва биринчи давра охирларини яхшироқ ўтказдик. Янги жамоа бўлгани учун бошида футболчиларни бир-бирларини тушунишлари қийинроқ кечди. Вақт ўтган сари ҳаммаси жойига тушди. Шунга қарамай, айтишим мумкинки биринчи даврада кўп очколарни бой бердик.

- Мураббийлар штабида Андрей Фёдоровни иш бошлаши жамоа ўйинига қай даражада ижобий таъсир қилди деб ўйлайсиз?


- Фёдоровни қандай футболчи бўлганини жуда яхши биламан. У “Рубин”да узоқ йиллар муваффақиятли фаолият олиб борган. Фёдоровни нафақат Ўзбекистонда, балки Россияда ҳам анча таниқли инсон деб биламан ва ҳурмат қиламан. Андрей Витальевични мураббийлар штабига қўшилиши албатта жамоамиз учун фойдали бўлди. Фёдоров янги ғоялари билан жамоага катта ёрдам бермоқда. У келганидан сўнг ютишни ҳамда очколарни қўлга киритишни бошладик. Нафақат Фёдоров, балки мураббийлар штабида иш бошлаган Сергей Лебедевнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда.

- Бошида мураббийлар жамоадаги легионерлардан унчалик қониқиш ҳосил қилишмаётганди. Иккинчи даврада ҳам “Нефтчи”да қоласизми?


- Жамоа билан мавсум охиригача тузилган шартномам бор. Шу боис буни охиригача етказаман. Қолаверса, раҳбарият ва мураббийлар ҳам ишонч билдиришаётганини айтди. Менинг ҳам мақсадим “Нефтчи”га ёрдам бериб, жамоани юқори ўринларга олиб чиқишдир. Бунинг учун бизда имконият бор.

- Демак, иккинчи даврада “Нефтчи” умуман бошқача ўйин кўрсатади. Шундайми?


- Ҳа, биринчи даврага қараганда мавсумнинг иккинчи ярмини яхшироқ ўтказамиз деб ўйлайман. Бунинг учун оралиқ танаффусда яхши тайёргарликкўришимиз лозим. Ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиз бизга мос эмаслигини иккинчи даврада исботламоқчимиз.

- Ўтган мавсумдан бери юртимизда тўп суриб келяпсиз. Мана чемпионатнинг ҳам ярми ортда қолди. Легионер сифатида ўйинлар шиддати тўғрисида нима дейсиз?


- Ўтган йили мен “Локомотив”да ўйнаганман ва ҳозирги клубим билан солиштириш мушкул. “Нефтчи”га келиб ҳаммасини нолдан бошладим ва ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман. Бу йил менга кўп жамоаларнинг кучи бир хилга ўхшамоқда. Мусобақа жадвалига қарайдиган бўлсак ҳам жамоалар орасида фарқ у қадар катта эмаслигини кўришимиз мумкин. Мисол учун кимдир ғалаба қозонса, бирданига юқорига кўтарилади. Мағлубиятга учраса бир неча поғона пастлаши мумкин. Шундай ҳолатларга гувоҳи бўляпмиз. Чемпионлик учун курашаётган жамоаларга ҳам осон бўлмаяпти.

- 22 июнь куни Александр Шадринни вафот этгани тўғрисида тарқалган нохуш хабар сизни ҳам бефарқ қолдирмаган бўлса керак. Ўтган йили у билан “Локомотив”да бирга ўйнагандингиз...

- Албатта, якшанба куни буни эшитиб мен ҳам қаттиқ ларзага тушдим. Бунга умуман ишонгим келмайди. 26 ёшда ҳаётдан кўз юмуши жуда қайғулидир. Шадрин ажойиб йигит эди. У билан ўтган йили ярим мавсум битта жамоада бўлдим. Саша хушчақчақ ва самимий йигит эди. Қолаверса, моҳир ҳужумчи эди. Энди унинг оиласига сабр-тоқат тилайман. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этаверади.

Бобурбек Турсунов суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика